Табиий ресурслар


Download 28,64 Kb.
bet1/6
Sana31.10.2023
Hajmi28,64 Kb.
#1736226
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4 мавзу экология


Табиий ресурслар
Режа:
1. Табиий ресурсларинг умумий тавсифи.
2. Табиий ресурсларинг классификацияси.
3. Муқобил энергия манбаларидан истиқболли фойдаланиш.
4. Ўзбекистоннинг қазилма бойликлари ва улардан фойдаланиш
Таянч иборалар: Табиий ресурс, реал ресурслар, потенциал ресурслар, табиий ресурсларинг классификацияси, тугйдиган ресурслар, тугамайдиган ресурслар, қайта тикланадиган табиий ресурслар, инсоннинг табиий ресурсларга тасири, муқобил энергия манбалари, қазилма бойликлар.
1.Табиий ресурсларнинг умумий тавсифи.
Табиий ресурслар деб табиатда мавжуд бўлган, инсонлар томонидан яратилмайдиган, жамиятнинг моддий ва маънавий эҳтиѐжларини қондириш ҳамда хўжалик фаолиятларини ривожлантириш учун хизмат қиладиган табиий объектларга, шароитларга ва жараѐнларга айтилади. Табиий ресурслар фойдаланиш соҳасига кўра ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш, маданий, илмий ва бошқа ресурсларга, табиатнинг у ѐки бу компонентлари таркибига кўра эса сув, ўрмон, минерал, энергия ва бошқа ресурсларга ажратилади. Мамлакатни табиий ресурсларга бойлиги унинг иқтисодини ривожлантиришнинг муҳим шартидир, аксинча, захираларини камлиги ѐки умуман йўқлиги ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш имкониятини бермайди. Шуни ҳам таькидлаш жоизки, бу қонуниятни ҳар доим ҳам тўғри деб бўлмайди. Дунѐда шундай мамлакатлар борки, улар жойлашган ҳудудда минерал ресруслар умуман йўқ ѐки бўлса ҳам жуда оз миқдорда, шунга қарамасдан ривожланган мамлакатлар қаторига киради. Масалан, Япония, Жанубий Кория, Сингапур ва бошқалар. Бу мамлакатларда ишчилар, мухандислар ва техник ходимларнинг юқори малакага эгалиги, фан-техника тараққиѐти учун яратилган шароитлар саноатни ривожлантиришда энг муҳим омилларидан ҳисобланади. Ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш жамият муносабатлари ҳарактери билан белгиланади. Кўплаб секинлик билан ривожланаѐтган мамлакатлар ривожланган мамлакатларни хом ашѐ ва энергия ресурслари билан таъминловчи мамлакатларга айланиб қолганлар. Ўзбекистон Республикаси ўзининг моддий бойликлари ва маънавий салохиятини юқорилиги билан бошқа мустақил давлатлардан кескин фарқ қилади. Чунки бу ҳудуд юқорида айтиб ўтилганидек, мамлакат ривожининг муҳим шарти ҳисобланган ер ости ва ер усти ресурсларига бой. Япония, Корея, Сингапур давлатларидаги каби ѐшларни илм олишга бўлган интилишлари, улар учун яратилган шарт-шароитлар, энг муҳими узоқ ўтмишдан мерос бўлиб келаѐтган маънавий қадрятларимиз Ўзбекистоннинг тезлик билан ривожланиши учун муҳим омил бўла олади.
Жамиятни маълум ривожланиш даври давомида табиий ресурслардан фойдаланишда уларни реал ва потенциал ресурсларга ажратилади.

Download 28,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling