Tabiiy gazni qayta ishlashga tayyorlash jarayonlari tasnifi


Газни жўнатишга тайёрлаш қурилмаси ўз ичига фақат сепарция жараёнини олган бўлса, бу қурилма – паст ҳароратли ажратиш қурилмаси деб аталади


Download 0.64 Mb.
bet4/5
Sana28.12.2022
Hajmi0.64 Mb.
#1022784
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-ma\'ruza(2)

Газни жўнатишга тайёрлаш қурилмаси ўз ичига фақат сепарция жараёнини олган бўлса, бу қурилма – паст ҳароратли ажратиш қурилмаси деб аталади.
Паст ҳароратли ажратиш қурилмаси учун жиҳозларни танлаш шарти
Табиий газни паст ҳароратли ажратиш қурилмаси доимо иқтисодий жиҳатдан, технологик жиҳатдан самарадор ишлаши билан ажралиб туриши шарт.
Бу қурилмада доимий тарзда техник – иқтисодий кўрсатгичлар назорат қилиб турилади. ПҲАҚ жараёни оддий технологик схемадан ва паст энергия истеъмоли ва кам металл сарфи билан фарқ қилади. Фазалар ажралишининг камлиги бу сепараторларнинг камчилигидир. ПҲАҚ нинг камчилиги эмас.
Шунинг учун ҳам ПҲАҚ ишлаш режимини танлашда умумий кўрсатмаларга мос равишда танланади:
Бизга маълум, барча газ ва газ конденсат конларининг бошланғич босими, магистрал қувур босимидан юқори бўлади. Айнан шу сабабли газни жўнатишга тайёрлашда, газ босими пасайтирилади. Бу жараён совутиш ва суюқ фазани ҳосил бўлиши билан кўзатилиб борилади. Газ ҳарорати ва дросселлашни аниқлаш, газ ва суюқ фазанинг таркиби ва миқдорини ҳамда газни совутишнинг технологик ҳисоблашларини аниқлаш ҳам доимо назорат қилиб борилади.
Дроссель – эффектни аниқлаш. Босим тушишига боғлиқ ҳолда ишлайдиган сепарацион қурилманинг ишлаши газ ҳароратининг пасайишига, яъни изоэнтальпик ва изоэнтропик кенгайишига боғлиқ ҳолда содир бўлади. Газни изоэнтальпик дросселлаш асосан оддий дроссел қурилмада амалга оширилади.
Изоэнтропик газ кенгайиши, кенгайтирилган турбодетандер машиналари ёрдамида амалга оширилади. 0.102 МПа гача дроссел жараёнида газ ҳароратининг пасайиши дроссель – эффект ёки Жоул – Томсон коэффициенти деб аталади.
Дроссель – эффектнинг 2 та тури мавжуд: Дифференциал ва интеграл.
Дифференциал дроссель – эффектда чексиз кичик босим ўзгаришида газ ҳароратининг ўзгариши юз беради.
(5.1)
Бе ерда: Di – дифференциаль дроссель эффекти, 0С/МПа
Амалиётда доимо босим ўзгариши юз беради. Буни интеграл дроссель – эффект билан ифодалаймиз.

Download 0.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling