Tabiiy gazni qayta ishlashga tayyorlash jarayonlari tasnifi
ДЕТАНДЕР (франц. detendre - кучсизлантириш)
Download 0.64 Mb.
|
3-ma\'ruza(2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- SEPARATOR (lot. separator – ajratkich)
- 1) vertikal; 2) gorizontal; 3) sferik (sharsimon).
ДЕТАНДЕР (франц. detendre - кучсизлантириш) – газни совитиш учун мўлжалланган машина.Детандерда газни совитиш жараёни уни кенгайтириш ҳисобига амалга ошади. Поршенли детандерда қисилган газнинг потенциал энергияси поршенни цилиндр ичида ҳаракатлантирадиган ишга айланади, газ кенгайиб совийди. Бундай детандер асосан юқори ва ўртача босимли совитиш қурилмаларида ишлатилади. Турбодетандер узлуксиз ишлайдиган куракли машина. Унда газ оқими сопло (қўзғалмас йўналтирувчи канал) лар ва роторнинг айланиб турувчи куракли каналлар тизими орқали ўтади. Шунда газнинг потенциал энергияси кинетик энергияга ҳамда механик ишга айланади, натижада газ совийди. Бундай детандерлар газ оқимининг йўналиши бўйича марказга интилувчи, марказдан қочувчи ва ўқ бўйлаб йўналувчи хилларга бўлинади.
Соплоларда газнинг кенгайиш даражасига караб, фаол (актив) ва суст (пассив), газнинг кенгайиш поғоналари сонига кўра бир ва икки поғонали детандерга бўлинади. Бир поғонали, марказга интилувчи реактив детандер кўпроқ қўлланилади. Турбодетандерлар паст, ўрта ва юқори босимли совитиш қурилмаларида ишлатилади. Детандерлар газларни суюлтириш қурилмалари, рефрижераторлар, ҳавони кондицирлаш (меъёрлаш) қурилмалари ва б.да қўлланилади. Ҳозирги вақтда “Шўртаннефтгаз” УШК да Пропан – бутан олиш қурилмасида ишлатилмоқда. Турбодетандер агрегати берилаган газ бўйича ишлаб чиқариш қуввати 3,0-9,0 млн. м3/к-н ёки 3,0 млрд. м3/йил. Детандернинг валига газ келиб урилиши ҳисобига валь 1 минутда 9000 – 12500 марта айланиши ва детандер қувурининг қисқариб кенгайиши ҳисобига газнинг ҳарорати (минус) – 20 - - 25 0С гача тушади ва газ таркибидаги суюқ углеводородлар буткул ажралади. Паст ҳароратли ажратиш қурилмаси навбатини ҳар битта технологик тармоғини 3-5 млн. м3/к-н эканлигини эътиборга оладиган бўлсак, бу қурилмага турбодетандрни бир кунлик ишлаб чиқиш қуввати 3-5 млн. м3/сутка детандер ўрнатиш мумкин. 20 м/с тезлик билан газ махсус йўналтирилган, профил орқали сиқувчи аппаратга (СА) келади. Бу қурилма конструкцияси босимнинг камроқ йўқотилишини таъминлайди. Газ оқимини камайиши ҳисобига, газ тезлиги орттирилади. Тезлик 200 – 250 м/с гача етади. Сиқувчи аппаратда газнинг потенциал энергияси кинетик энергияга айланади. Газ босими тушгандан сўнг, газ турбодетандрнинг ички ғилдирагига тушади ва уни ҳаракатга келтиради. Газнинг кинетик энергияси механик энергияга айланиб, ўқни айлантиради. Ўқнинг механик айланиш энергияси компрессорга ўтказилади ва у ҳаракатга келади. Компрессорда механик энергия яна потенциал энергияга айланади. Турбодетандр системасини иш жараёни қўйидагиларга боғлиқ. Ет нинг кенгайиши, сиқлиш босқичи Ек, босим тушиши, Ф.И.К, қўйидаги ифодалардан фойдаланилади. Турбодетандр системасида умумий босим тушиши қўйидаги тенгламадан топилади. Турбодетандрда совутиш жиҳозларинг самараси қўйидагича аниқланади. SEPARATOR (lot. separator – ajratkich) – gazdan suyuq va qattiq zarralarni, suyuqlikdan qattiq zarralarni ajratish, qattiq yoki suyuq aralashmalarni tarkibiy qismlarga ajratish uchun mо‘ljallangan qurilma. Ishlash prinsipi suyuqlik yoki qattiq jism komponentlarining fizik xususiyatlari (zarrachalarning shakli, massasi, solishtirma og‘irligi, magnit xossasi va b.) orasidagi farqqa asoslangan. Gaz separatorida gaz suyuq va qattiq zarralardan tozalanadi. Buning gravitatsion (gaz tezligini keskin pasaytirishga asoslangan), siklonli (markazdan qochma kuchga asoslangan) xillari bor. Separatorlar konstruksiyasi jihozlari bо‘yicha, ikki turga bо‘linadi:
Geometrik shakliga kо‘ra separatorlar uch turga bо‘linadi: 1) vertikal; 2) gorizontal; 3) sferik (sharsimon). Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling