Тадбиркорлик асослари
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
Download 5.1 Kb. Pdf ko'rish
|
рисола 24.04.2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шахсий қизиқишлар.
- Ўзбекистон савдо-саноат палатаси 37 ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
36 ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА Таҳлил ўтказиш ва мавжуд қондирилмаган талабни аниқлаш. Маълум бир маҳсулот (товар) ва хизмат турларининг йўқлигига аҳоли томонидан билдирилган шикоятлар. Сизнинг бизнес ғояларингизни танлаш сизнинг шахсий хусусиятларингизни инобатга олиши ва шунга асосланиши мақсадга мувофиқ: Шахсий қизиқишлар. Бизнес учун фойдали бўлган сизнинг кўникма ва тажрибаларингиз. Кейинчалик сизни иш ғоянгизнинг аниқланишига олиб келувчи бошқа кўникма, тажриба ва контактлар ҳақида ўйлашингиз мумкин. Сиз бу бўлимга қайда мурожаат қилишингизга тўғри келади. Мақсад сизнинг охирги иш ғоянгиз қизиқишларингиз ва тажриба билан мос тушадими, йўқми шуни кўриш керак. Сиз учун ўта қизиқарли бўлиши ва эришишингиз мумкин бўлган кўплаб иш имкониятлари бор. Биз сизнинг ҳаёлингизга бирданига келмаган, бироқ сиз учун қизиқарли бўлиши мумкин бўлган ғоялар ҳақида сўзлаб берамиз. Бу ғоялар кундалик амалиётдан олинган. Уларда сизнинг шахсий фазилатларингиз ва сифатларингиз, бозордаги вазият инобатга олиниши, сизнинг бизнесингиз асосини ташкил қилиши мумкин. Биз қандай яхши бизнес ғоялар бишқаларда қандай пайдо бўлганлигини, сиз янада кўпроқ ғоялар аниқлашингиз учун фикрларингизни тизимга солишни сўзлаб берамиз. Қўлланманинг бу бўлими сизга бизнес ғоянгизнинг рўйхатини тузиш ва уларни баҳолашга ёрдам беради. Ўзбекистонда ва МДҲ давлатларида амалий қўлланилаётга потенциал бизнес ғоялар рўйҳати билан танишиб чиқинг. Уларни ўзингизнинг бизнес ғояларингиз билан таққосланг, ўзингизнинг афзалликларингизни аниқланг ва ўз потенциалингизни амалга ошириш Ўзбекистон савдо-саноат палатаси 37 ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА учун сиз энг қулай имкониятлардан фойдаланганлигингизга ишонч ҳосил қилинг. Энди қилишингиз керак бўлган биринчи иш-танлаган ғоялар рўйхатини тузиш. Бу рўйхатга, сиз афзал деб билган ва кейинчалик ривожлантирмоқчи бўлган, барча ғояларни киритинг. Сизни қизиқтирмаган ва уларда тадбиркорлик қобилиятингизни қўллашингизга ишончингиз комил бўлмаган ғояларни тушириб қолдиринг. Сиз аввал амалга оширган турли ҳаракатларни кўриб чиқинг, сиз учун энг муносиб бўлган ғояларни ажратиб олинг ва уларни, энг муносиб деб ҳисоблаган ғоялардан бошлаб ёзинг. Ажратиб олинган ғояларни таҳлил қилинг ва яхшиларини танланг. Сизнинг кейинги вазифангиз шундан иборатки, рўйхат билан танишиб чиққач, унда фақат учта, сизга энг муносиб ғояларни қолдиринг. Танланган ғоялар бозор талабларига, сизнинг қизиқишларингиз ва сизнинг молиявий имкониятларингизга мос келиши керак. 1-қадам. Аниқ бир ғояни танлаш Сиз бизнес ғоянинг тўртта асосий саволини ҳар бирига (қандай, кимга, қандай қилиб, қайси бири) тўла жавоб берга олганингизга ишонч ҳосил қилинг. Агар сиз буни амалга ошира олмасангиз ёки бу сизга қийинчилик туғдирса, бу ғоялар сизнинг қизиқиш ва имкониятларингиз доирасида эмаслигини билдиради. Уларни ўчириб ташланг. 2-қадам. Қизиқарли ва жозибадор ғояларни танлаш Рўйхатдаги қолган, сизга ёқадилан ғояларни кўздан кечиринг. Ғояларни аниқлашга киришар экансиз, энди бошланишида сизга энг қизиқарли туйилган ғояларни кўриб чиқмайсиз. Download 5.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling