Тадбиркорлик асослари


Оммавий матбуот воситалари (газета ва журналлар


Download 5.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet27/77
Sana16.06.2023
Hajmi5.1 Kb.
#1493548
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   77
Bog'liq
рисола 24.04.2021

Оммавий матбуот воситалари (газета ва журналлар
телевидение, интернет) – бу турлича керакли, кўплаб миқдордаги 
ахборотлар. Уларнинг ёрдамида сиз модадаги ўзгаришлар ва 
истеъмолчиларнинг талабларини билишингиз мумкин, қандайдир 
касбий кўникмаларни талаб этувчи маълум бир хизмат турларига бўлган 
талаблар акс этган эълонларни топишингиз мумкин. 
Бизнесингиз учун синчковлик ва ҳафсала билан ғоя танлангач, 
бизнес концепцияси-асосий ҳолатларнинг қисқа ва жуда аниқ 
тушунчасини аниқлаш керак.
 
3.2. Бизнес ғоянгиз - бизнесингизнинг асоси 
 
Яхши бизнес яхши бизнес ғоядан бошланади. Бизнес ғоя – бу 
режалаштирилган бизнеснинг қисқа ва аниқ маъноси. Ўз бизнесингизни 
бошлашдан аввал, шуғулланмоқчи бўлаётган фаолият тури ҳақида сизда 
аниқ тасаввур борлигига ишончингиз комил бўлиши керак. Шу нарсага 
эътиборни қаратиш керакки, муваффақиятли бизнес мижозларни 
эҳтиёжларини қондиради ва бир вақтнинг ўзида сизнинг шахсий 
имкониятларингиз ва ниятларингизни амалга ошириш имкониятини 
беради. Бошқача қилиб айтганда, сизнинг бизнесингиз одамларга нима 
керак бўлса ва нимани ҳоҳлашса шуни ола билишлари ва тўлай 
олишлари мумкин бўлган баҳода сотади; бироқ бу бизнесингизга етарли 
даражада даромад ва шахсий қоникиш келтириши керак. Шунинг учун
сиз ва сизнинг мижозларингиз учун етарли даражада яхши бўлган 
бизнес ғояларни аниқлашингиз ва ривожлантиришингиз керак. Бунинг 
учун сиз уларни яхшилаб тавсифлашингиз ва босқичма-босқич, қайда-
қайдадан текшириб кўришингиз жуда муҳим. Аниқ ифодаланган бизнес 
ғоялар – яхши бизнес учун муваффақиятлар калитидир.


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
33 
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
Керакли бизнес ғояларни излаш ва уларни танлаш учун сиз 
қуйидаги асосий тўртта саволга жавоб беришингиз керак бўлади:
 
Сизнинг бизнесингиз қандай маҳсулотни ишлаб чиқаради ёки 
қандай хизмат кўрсатишни амалга оширади?
 
Бу маҳсулотлар кимга сотилади ёки бу хизматлар кимга 
кўрсатилади?
 
Бу маҳсулотларни мижозларга қандай етказиб берасиз ёки 
уларга қандай хизмат кўрсатасиз?
 
Бу бизнес мижозларнинг қандай эҳтиёжларини қондиради?
Қандай?
Сиз жавоб беришингиз керак бўлган биринчи савол: Сизнинг 
бизнесингиз нима ишлаб чиқаради ва сотади? Қандай маҳсулот ёки 
хизмат кўрсатишни сизнинг бизнесингиз сотади? Сизнинг бизнесингиз 
сизга таниш бўлган маҳсулотларга алоқадор бўлиши ёки сизнинг 
қўлингиздан келадиган хизматларга тегишли бўлиши керак. Булар реал 
талабларни ифодаловчи ва кишилар унинг учун тўлашга тайёр бўлган 
хизматлар ёки маҳсулотлар бўлиши зарур. Маҳсулот-бу сиз ишлаб 
чиқараётган ёки қайда сотиш мақсадида сотиб олинаётган нарса. 
Масалан: кондитер маҳсулотлари, қурилиш материаллари, кийим, мебел, 
озуқа ва ҳоказо. Хизмат кўрсатиш- одамлар учун сиз қилаётган ва улар 
бунинг учун тўлашга тайёр нарса. Масалан: хонани тозалаш бўйича 
хизмат кўрсатиш, кийимларни тозалаш, товарларни етказиб бериш, 
компьютер ва офис техникасини таъмирлаш бўйича хизмат кўрсатиш, 
интернет кафе, заргарлик буюмларини таъмирлаш, ўсимлик ва 
дарахтларга кимёвий ишлов бериш, ҳайвонларни даволаш ва ҳоказо. 
Кимга?
Сиз жавоб беришингиз керак бўлган иккинчи савол: сизнинг 
мижозингиз ким бўлади? Сизнинг хизматингиз ёки маҳсулотларингиз 
кимга мўлжалланган? Сизнинг хизматларингиз ёки маҳсулотларингизга 



Download 5.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling