Тадбиркорлик асослари


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси


Download 5.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet35/77
Sana16.06.2023
Hajmi5.1 Kb.
#1493548
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   77
Bog'liq
рисола 24.04.2021

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
44 
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
 
4.2. Рўйхатдан ўтказиш тартиби 
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта 
рўйхатдан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда 
рўйхатдан ўтказувчи органлар деб аталади) томонидан амалга 
оширилади. 
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта 
рўйхатдан ўтказиш учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонунида назарда тутилган ставкалар бўйича давлат 
божлари тўланади. 
Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчи «бизнесни 
рўйхатдан ўтказиш» - давлат хизматини танлайди ва давлат рўйхатидан 
ўтказиш учун қуйидаги белгиланган ариза шакллари бўйича: 

юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларининг 
(кейинги ўринларда якка тартибдаги тадбиркор деб аталади); 

тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларнинг уни 
кўрсатишга сўровномани (кейинги ўринларда сўровнома деб аталади) 
шакллантиради. 
Ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма-
босқич амалга оширилади. Ариза берувчи сўровномани сўралаётган 
маълумотларни 
киритиш 
ва 
Тизим 
томонидан 
умумий 
маълумотномадан таклиф этилаётган маълумотларни танлаш йўли 
билан шакллантиради. Ариза берувчи сўровномани шакллантиришни 
исталган босқичда тўхтатиш ёки давом эттириш ҳуқуқига эга. 
Давлат ахборот ресурсларида мавжуд бўлган маълумотлар, ариза 
берувчининг Ягона идентификациялаш тизимидан олинган ҳақиқий 
шахсий маълумотларини инобатга олган ҳолда Тизим томонидан 
автоматик тарзда шакллантирилади. Тизим ҳар бир босқичда 
сўровномада шакллантирилган маълумотларни сақлаб боради. 


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси

Download 5.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling