Тадбиркорлик асослари


  ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА


Download 5.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet36/77
Sana16.06.2023
Hajmi5.1 Kb.
#1493548
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   77
Bog'liq
рисола 24.04.2021

45 
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
Ариза берувчи томонидан фирма номини танлаш бир хиллигининг 
текширилиши 
Тизим 
томонидан 
автоматик 
тарзда 
амалга 
ошириладиган, лотин алифбосидаги эркин фирма номларидан 
сўровнома шакллантирилганда амалга оширилади. 
Ариза берувчи у томонидан фирма номи танланаётганда 
Ўзбекистон Республикасининг «Фирма номлари тўғрисида»ги Қонуни, 
шунингдек юридик шахслар номлари тўғрисидаги бошқа қонун 
ҳужжатлари талабларига риоя этмаганлик учун қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда жавоб беради. Бундан ташқари “Фирма номлари 
тўғрисида” ги Қонунга кўра фирма номига бўлган ҳуқуқ ҳимоя қилинади. 
Тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказганидан сўнг 
фаолиятида ўзгариш юз берганда фаолиятини қайта давлат рўйхатдан 
ўтказиши шарт.
Сўровнома шакллантирилганда танланган фирма номи тизим 
томонидан 60 календарь кунига ариза берувчи номига сақланиб туради. 
Агар ариза берувчи шакллантирилган сўровномани рўйхатдан 
ўтказувчи органга ушбу бандда кўрсатилган муддат мобайнида 
жўнатмаган бўлса, ариза берувчи томонидан танланган фирма номининг 
белгиси Тизим томонидан бекор қилинади. Бунда ариза берувчи 
томонидан шакллантирилган бошқа маълумотлар уларни очиб кўриш, 
ўзгартириш ва сўровномани шакллантиришни давом эттириш 
имконияти билан Тизим томонидан тегишлича фойдаланувчининг 
шахсий кабинети ёки «тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети»да 
сақланиб туради. 
Тизим воситасида давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишлича 
сўровномага қуйидагилар илова қилинади: 
 
давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари; 
 
топшириш далолатномаси — қўшиб юборилганда; 
 
тақсимлаш баланси — бўлишда ва ажратиб чиқаришда. 


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси

Download 5.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling