Тадбиркорлик асослари


Ўзбекистон савдо-саноат палатаси


Download 5.1 Kb.
Pdf ko'rish
bet61/77
Sana16.06.2023
Hajmi5.1 Kb.
#1493548
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   77
Bog'liq
рисола 24.04.2021

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
81 
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир 
– оила тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисидаги
ПҚ-3777-сонли Қарори қабул қилинган. 
Мазкур Дастурга асосан, тадбиркорлик билан шуғулланиш 
истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар 
томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш 
ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг 
ҳар бир босқичида мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий 
ёрдам кўрсатилишини таъминлаш, тадбиркорлик ва даромад 
келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланмаган аҳолига 
тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш ва тегишли фаолият турини 
ташкил қилишга амалий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорлик субъектлари 
фаолиятини кенгайтиришга амалий ёрдам бериш орқали қўшимча иш 
ўринлари яратиш белгиланган. 
Мазкур Дастур ижроси бўйича тижорат банклари томонидан 
кредитлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача бўлган
(36 млн. 750 минг сўмгача) миқдорда оилавий тадбиркорликни 
ривожлантириш учун гаров таъминотисиз ажратилади. 
Шунингдек, оилавий тадбиркорликни амалга ошириш учун 
ажратилаётган имтиёзли кредитлар тадбиркорлик мақсадларига 
кирмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш учун ажратилмайди. 
Фақатгина, фақат оилавий тадбиркорликни амалга ошириш мақсадида 
ажратилади. 
Оилавий тадбиркорликни амалга ошириш учун ажратилаётган 
имтиёзли кредитлар 3 йил муддатга берилади ва кредитларни қайтариш 
учун имтиёзли муддат 6 ой этиб белгиланган. 
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишда шунга алоҳида 
эътибор 
қаратиш 
зарурки, 
имтиёзли 
кредитлар 
оилавий 
тадбиркорликни амалга оширишда савдо фаолияти учун ажратилмайди. 



Download 5.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling