Тадбиркорлик асослари
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
Download 5.1 Kb. Pdf ko'rish
|
рисола 24.04.2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистон савдо-саноат палатаси 83 ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
82 ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА Шу билан бирга, оилавий тадбиркорликни амалга ошириш учун ажратиладиган имтиёзли кредитлар асосида ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш мумкин бўлади. Тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ажратиладиган имтиёзли кредитлар айланма маблағ учун берилмайди. Шу ўринда, тадбиркорлик фаолиятини тижорат банклари томонидан кредитлаш билан боғлиқ бир қатор энг муҳим маълумотларни келтириб ўтиш лозим. Тижорат банклари томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва давом эттириш учун хорижий валютада кредитлар ажратилиши кўзда тутилган. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида кредит олиш жараёнида сотиб олинган асбоб-ускуна гаров таъминоти сифатида кўрсатилиши мумкин ва бунинг учун гаров сифатида нотурар бинолар, транспорт воситалари ҳамда қимматли қоғозларни келтириш мумкин. Ушбу жараёнда гаров таъминоти учун кўрсатилган мулклар ҳақиқий бозор баҳосида нарҳланади. Тадбиркорлик субъекти томонидан тижорат банкларидан олинган кредитлар ўз муддатида қайтарилмаганда тақдирда гаров таъминоти учун кўрсатилган мол-мулк Суд органларининг ҳал қилув қарори асосида Мажбурий ижро органлари томонидан олиб қўйилиши мумкин. 8.2. Кичик бизнесни суғурталаш Республикада молия бозорини янада ривожлантириш, аҳолини сифатли молиявий хизматлар билан қамраб олиш кўламини кенгайтириш, суғурта ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ушбу соҳада истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора- тадбирлари изчил амалга оширилмоқда. Ўзбекистон савдо-саноат палатаси 83 ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА Шу билан бирга ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашга, аҳоли ҳаётининг сифати ва даражасини оширишга йўналтирилган молиявий хизматларни фаол ривожлантириш республикада суғурта бозорининг ролини кучайтиришни ва суғурта воситаларини кенг қўллашни тақозо этмоқда. Миллий суғурта бозорини янада ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш, суғурта хизматларининг талаб юқори бўлган янги турларини жорий этиш, истеъмолчиларнинг суғурта бозорига бўлган ишончини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4412-сон қарори қабул қилинди. Мазкур Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришнинг асосий йўналишлари қуйидагича этиб белгиланган: суғурта соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, шу жумладан халқаро ташкилотларнинг стандартлари ва тавсияларини ҳамда ушбу соҳадаги энг яхши жаҳон тажрибаларини изчил жорий этиш; тартибга солиш ва пруденциал назоратнинг самарали механизмларини жорий этиш орқали суғурта бозорининг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлашга қаратилган суғурта фаолиятини тартибга солиш тизимини институционал ривожлантириш; суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг капиталлашув даражасини, тўлов қобилияти ва молиявий барқарорлигини ошириш, уларнинг активлари сифатини яхшилаш, шунингдек, суғурталовчиларнинг инвестиция фаолиятини ривожлантириш; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling