Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
92
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА
МИКРОКРЕДИТ-кредитнинг шаклларидан бири бўлиб, миллий
валютада унинг миқдори қуйидаги ўлчамлардан ортмаслиги керак:
• Хукукий шахс ташкил қилмай ўзх
фаолиятини амалга оширувчи
якка тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликлари учун 5000 минг АҚШ
долларига эквивалент миқдорда;
• Ўз фаолиятини хукукий шахс ташкиллантириб амалга оширувчи,
деҳқон ва фермер хўжаликлари, микрофирмалар ҳамда кичик
корхоналар учун 10000 минг АҚШ долларига эквивалент миқдорда;
МОЛИЯ ЙИЛИ-унинг давомида тасдиқланган
бюджет амал
қиладиган давр.
НОУ-ХАУ-тижорат қимматига эга бўлган, ишлаб чиқариш ва касбий
фаолиятда қўлланиладиган техник, тижорат, бошқарув, молиявий
тавсифдаги, патент билан ҳимояланмаган, техник билим ҳамда амалий
тажрибалар.
ОДДИЙ АКЦИЯЛАР-бу акцияларнинг эгалари акциядорлик
жамиятининг мулкдори ҳисобланади, компания олган фойдага қараб
дивидиент олишга ҳуқуқига эга бўлади; ҳал қилувчи овоз ҳуқуқи билан
акциядорлик
жамиятининг
мажлисларида
қатнаша
олади;
компаниянинг раҳбарлик лавозимларига сайлана олади; корпарация
тарқатилиб юбрилган тақдирда мулкнинг бир қисмига эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: