Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
88
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА
ТАДБИРКОР БИЛИШИ КЕРАК БЎЛГАН АСОСИЙ АТАМАЛАР
АГЕНТ - бошқа бир шахс номидан, унинг топшириғига биноан,
битимларга оид ҳужжатларга унинг номидан имзо қўйишга ҳаққи
бўлмаган ҳолда маълим бир ишларни бажарувчи, жисмоний ёки хукукий
шахс.
АГЕНТЛИК БИТИМИ - одатда, ёзма равишда тузилади.
АКТИВ - бухгалтерия балансининг бир қисми бўлиб,
корхонанинг
маълум бир санадаги пулда ифодаланган маблағи, уларнинг таркиби ва
жойлашиши.
АКЦИЯЛАР - акциядорлик жамияти томонидан чиқариладиган ва
эгасига акциядорлик жамиятининг фойдасидан маълум бир даромад
(дивидиент)ни олиш ҳуқуқини бкрувчи қимматбаҳо қоғозлар.
БАНК ДЕПОЗИТЛАРИ - кредит ҳисобига ёки банкка (бошқа валюта)
эквивалент миқдордаги тўлов тўланганлиги асосида,
банкдан маълум
бир миқдордаги пулни олиш ҳуқуқини берувчи қўйилмалар.
БАРТЕР БИТИМИ - тўғридан-тўғри, пул иштирокисиз,
товарни
товарга айирибошлаш. Ички бозорда ва халқаро савдода (валютасиз
айирибошлаш) амалга оширилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: