Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
89
ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИГА ЎҚИТИШ БЎЙИЧА ҚЎЛЛАНМА
БОЖ - тегишли давлат ёки бошқа органлар томонидан, улар маълум
бир функцияларни бажараётганда
ундириладиган,
ушбу мамлакат
қонунларида кўзда тутилган, пул йиғими.
БОЖЛАРДАН ТОЗАЛОВ - бож ҳақи ва йиғимларини тўлаш ҳамда
божхона ҳужжатларини расмийлаштириш жараёни.
БОЗОР ИМКОНИЯТЛАРИ - маълум бир вақт давомида у ёки бу
бозор сегменти билан сотиб олинадиган ёки истеъмол қилинадиган
товарларнинг мутлоқ ёки нисбий ҳажми.
БУКЛЕТ - сизнинг фаолиятингиз ва компаниянгиз ҳақида қисқача
маълумот берувчи реклама воситаларидан бири.
БУЮРТМАЛАР ПОРТФЕЛИ – корхонада маълум бир санага мавжуд
ва бажарилиши керак бўлган буюртмалар йиғиндиси.
ДЕБИТ-хукукий
ёки
жисмоний
шахс
билан
хўжалик
муносабатларида олиниши ёки тўланиши керак бўлган пул миқдори.
Активда дебит инобатга олинмаётган пул миқдорларининг ўсишини;
пассивда-камайишини билдиради.
ДЕВАЛЬВАЦИЯ-халқаро
валюта
бирликларига,
бошқа
мамлакатларнинг валюталарига нисбатан миллий ёки халқаро пул
бирлиги курсининг пасайиши.
ДЕПОЗИТ - кредит муассасасига сақлаш учун мўлжаллаб қўйилган
пул маблағлари ёки қимматбаҳо қоғозлар.
ДИВИДЕНТ - соф фойданинг (барча кредиторлар билан ҳисоблашиб
ва солиқларни тўлаб бўлгандан кейин) дивидент эгалари ўртасида,
уларнинг улушларига қараб тақсимланадиган қисми.
ДИЛЕР - қимматбаҳо қоғоз, товар ва
валюталарини олди-сотди
савдо битимларида воситачи ҳисобланган шахс ёки фирма.