Тадбиркорлик со


Молиявий ҳисоботни тақдим қилиш тартиби


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet132/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   220
Bog'liq
publications 09

1.2.2. Молиявий ҳисоботни тақдим қилиш тартиби
«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 19-
моддасига асосан молиявий ҳисобот қуйидагиларга тақдим эти-
лади:
– солиқ органларига;
– таъсис ҳужжатларига мувофиқ мулкдорларга;
– давлат статистика органларига;
– қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органларга.
Молия ҳисоботи ҳисобот йили бошдан қўшилиб борувчи жам-
лама тартибида йилнинг ҳар чорагида тақдим этилади.
Бюджетдаги муассасалар чораклик ва йиллик ҳисоботни 
юқори органга тақдим этадилар.
Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатларини ЎзР Молия 
вазирлиги белгилайди. Шунингдек, кичик ва хусусий тадбиркор-
лик субъектлари учун молиявий ҳисоботлар «Кичик тадбиркор-
лик субъектлари томонидан соддалаштирилган ҳисоб юритиш 
ва ҳисобот тузиш тартиби тўғрисида»ги ЎзР бухгалтерия ҳисоби 
Миллий стандарти (20-сон БҲМС) (рўйхат рақами 879, 2000 йил 
24 январь) асосида соддалаштирилган шаклда тузилади.
Стандарт кичик тадбиркорлик субъектлари учун ҳисоб юри-
тиш ва ҳисоботлар тузиш тартибини белгилайди. Шунингдек 
ушбу стандарт қонун ҳужжатларига мувофиқ кичик тадбиркор-
лик субъектлари тоифасига кирадиган хўжалик юритувчи субъ-
ектларга ҳам татбиқ этилиши белгиланган.
Қонунда кўрсатилишича, молиявий ҳисоботнинг тарки-
би ва мазмуни ЎзР Молия вазирлигининг «Молиявий ҳисобот 
шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш 
тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) 
билан белгиланади.
Хусусан молиявий ҳисобот шакллари қуйидагиларни ўз ичига 
олади:
1. Бухгалтерия баланси.
2. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот.
3. Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот.
4. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот.
5. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот.


227
6. Дебитор ва кредитор қарздорлик тўғрисидаги маълумот-
нома.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг йиллик молиявий 
ҳисоботи манфаатдор банклар, биржалар, инвесторлар, кредитор-
лар ва бошқалар учун ошкора ҳисобланади.
Очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари, суғурта компания-
лари, банклар, фонд ва товар биржалари, инвестиция фондлари 
ва бошқа молия муассасалари ҳар йилги молиявий ҳисоботни 
уларда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини аудиторлар 
тасдиқлагач, ҳисобот йили тугаганидан сўнг биринчи майгача
эълон қилишлари шарт.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   128   129   130   131   132   133   134   135   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling