Тадбиркорлик со


-§. Фаолиятни амалга оширувчи корхоналарни


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet210/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   220
Bog'liq
publications 09

2-§. Фаолиятни амалга оширувчи корхоналарни 
ихтиёрий тугатиш тартиби
Қонунчиликда фаолиятни амалга оширувчи корхоналарни их-
тиёрий тугатиш тартиби муассис(лар)нинг қарорига кўра амал-
га оширилиши назарда тутилган.
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширувчи корхоналарни 
ихтиёрий тугатиш, юқорида таъкидланганидек муассис(лар)нинг 
қарорига кўра амалга оширилади ва бунинг учун қарорда туга-
тувчи ёки тугатиш комиссияси белгиланиши керак. Тугатувчи их-
тиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг кейинги 
иш кунидан кечикмай:
– рўйхатдан ўтказган органга – ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги 
қарор нусхасини (1-схемага қаранг, 2-босқич);
– корхонанинг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб 
рақамига хизмат кўрсатувчи банкка ва корхонанинг хорижий ва-
лютадаги маблағлари жамланадиган ваколатли банкка (1-схемага 
қаранг, 3-босқич):
– ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини;
– имзолар намуналари ва тугатувчи муҳрининг босма изи 
қўйилган, нотариал тасдиқланган карточкаларнинг икки нус-
хасин и;
– корхонанинг миллий валютадаги иккиламчи депозит ҳисоб 
рақамларига, жамғарма депозит ҳисоб рақамларига ва муддатли 
депозит ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатувчи банкларга – улар-
ни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг мил-
лий валютадаги асосий ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисидаги 
ариза-топшириқномани;
– корхонанинг хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган 
депозит ҳисоб рақамлари, жамғарма депозит ва муддатли депо-
зит ҳисоб рақамлари очилган банкларга – уларни ёпиш ҳамда 
маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг депозит ҳисоб 
рақамларига, унинг миллий валютадаги асосий ҳисоб рақами 


373
очилган жойда очилган хорижий валютадаги талаб қилиб оли-
надиган депозит ҳисоб рақамига ёки, агар унинг асосий ҳисоб 
рақамига хизмат кўрсатувчи банк ваколатли банк ҳисобланмаса, 
бошқа ваколатли банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб 
олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисидаги ариза-
топшириқномани жўнатади.
Рўйхатдан ўтказган орган ва банклар ушбу Низомнинг 14-
бандида назарда тутилган ҳужжатларнинг олинганини ёзма ра-
вишда тасдиқлаши шарт. Рўйхатдан ўтказган орган ва банкнинг 
ҳужжатларни қабул қилиб олган сана тўғрисидаги белги, улар-
нинг тугатувчига ёзма ёки электрон хабари, ҳужжатлар рўйхатдан 
ўтказган орган ва банкка юборилгани ҳақидаги почта квитанция-
си ва шу кабилар мазкур ҳужжатлар олинганлигининг тасдиғи 
ҳисобланади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling