Тадбиркорлик со


-§. Таъсисчилари бўлмаган корхоналарни


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet218/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   220
Bog'liq
publications 09

4-§. Таъсисчилари бўлмаган корхоналарни 
тугатишнинг ўзига хос хусусиятлари
Муассислари бедарак бўлган корхоналар бўйича рўйхатдан 
ўтказувчи органлар матбуотда улар томонидан корхоналарни 
тугатиш жараёнининг бошланиши тўғрисида эълон берадилар 
ҳамда айни пайтда:
– ички ишлар органларига – муассислар ва мансабдор шахс-
ларни қидириш чора-тадбирларини кўриш;
– мазкур корхоналарга хизмат кўрсатувчи банк муассасалари-
га – уларнинг банк ҳисобварақларини белгиланган тартибда ёпиш 
учун тегишли ахборот юборадилар.
Агар уч ойдан сўнг муассислар (қатнашчилар) келмаса ёки 
топилмаса, рўйхатдан ўтказувчи орган бир ҳафта муддатда кор-
хонани тугатиш тўғрисида хўжалик судига даъво аризаси билан 
мурожаат қилади. Хўжалик суди томонидан корхонани тугатиш 
тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тугатиш жараёни унинг 
топшириғига кўра ҳудудий махсус комиссия томонидан амалга 
оширилади. Корхонани тугатиш амалга оширилади.
Корхонани тугатиш жараёни тугаллангандан сўнг қолган 
мол-мулк тегишли орган томонидан эгасиз мол-мулк сифатида 
ҳисобга олинади. Тугатиш жараёни тугаллангандан сўнг қолган 
пул маблағлари мавжуд бўлган тақдирда махсус комиссия улар 
ҳисобига мол-мулк сақланишини ташкил қилади. Сақлаш мудда-
ти тугатиш жараёни тугаллангандан кейин уч йилдан ошмаслиги 
керак. Пул маблағлари мавжуд бўлмаганда ёки уч йиллик муддат 
мобайнида сақлаш учун сарфланиб бўлган тақдирда, мол-мулк 
сақланмайди ва сотиб юборилади. Тушган маблағлар, операция 
харажатларидан ташқари, банкда ушбу мақсад учун махсус очи-
ладиган ҳисобвараққа ўтказилади. Кўрсатиб ўтилган маблағлар 


395
бедарак бўлган муассислар (қатнашчилар) мулки ҳисобланади 
ва корхона тугатилган вақтдан камида уч йилдан сўнг маҳаллий 
бюджетга ўтказилиши керак.
(Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонун-
чиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғар-
маларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби 
тўғрисидаги Низом V бўлими.)


396

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling