Тадбиркорлик со
-§. Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
2-§. Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби
Рўйхатдан ўтказувчи орган солиқ органининг тақдимномасини ёки махсус комиссиянинг хулосасини олган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда муассисларга (қатнашчиларга) асосларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда, корхонани ихтиёрий тугатишни таклиф этади. Агар корхона икки ҳафта муддатда ихтиёрий ту- гатишга киришмаган тақдирда, рўйхатга олувчи орган хўжалик судига корхонани тугатиш тўғрисидаги даъво аризасини юбора- ди. Хўжалик суди томонидан корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тугатиш жараёни унинг топшириғига кўра махсус комиссия томонидан амалга оширилади. 389 Рўйхатдан ўтказувчи орган молия-хўжалик фаолиятини амал- га оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатда ўз устав жамғармасини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида солиқ органининг тақдимномасини ёки махсус комис- сиянинг хулосасини олган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда муассисларга (қатнашчиларга) асосларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда, корхонани ихтиёрий тугатишни таклиф этади (2-схемага қаранг, 5 ва 6-босқич). Агар корхона икки ҳафта муддатда (акциядорлик жамияти – бир ой муддатда) ихтиёрий тугатишга киришмаган ёхуд кор- хона муассислари (қатнашчилар) ихтиёрий тугатишни амалга оширишни рад этган, шунингдек кўрсатиб ўтилган шахсларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда, рўйхатга олувчи орган бир ҳафта муддатда хўжалик судига корхонани тугатиш тўғрисидаги даъво аризасини белгиланган тартибда юборади (2-схемага қаранг, 7-босқич). Хўжалик суди томонидан корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тугатиш жараёни унинг топшириғига кўра махсус комиссия томонидан амалга оширилади (2-схемага қаранг, 8-босқич). Корхонани тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган хўжалик суди бу ҳақда корхонани давлат рўйхатидан ўтказган органга, махсус комиссияга, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини тар- тибга солувчи давлат ваколатли органига (агар корхона акция- дорлик жамияти бўлса) ёзма равишда хабар бериши шарт. Бунинг асосида: – рўйхатдан ўтказувчи орган юридик шахсларнинг давлат реест рига корхона тугатиш жараёнида эканлиги тўғрисидаги маъ- лумотларни киритади; – махсус комиссия корхонани тугатишни амалга оширишга киришади; – қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи давлат ва- колатли органи Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш Ягона давлат реестрига тегишли ёзувларни киритади. Хўжалик судининг қарори кучга кирган вақтдан бошлаб корхона ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар мах- сус комиссияга ўтади. Тугатиш комиссияси корхонанинг пул маблағларини битта банкда сўмлардаги ягона ва валютадаги яго- на ҳисобварақларида (махсус ҳисобварағи) жамлайди. Махсус комиссияси уч кун муддатда бир ёки бир неча дав- 390 рий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълон берилишини ташкил этади. Тугатиш тўғрисидаги эълонда юри- дик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, кредиторлар- нинг талаблари кўрсатилган аризаларни қабул қилиш муддати кўрсатилади, бу муддат мазкур эълон чиқарилган вақтдан бошлаб икки ойдан кам бўлмаслиги керак. Махсус комиссияси: – кредиторларни аниқлаш чора-тадбирларини кўришга ва уларни юридик шахснинг тугатилиши тўғрисида хабардор қилишга; – дебиторлик қарзларни ундириб олишга; – корхонанинг мавжуд мол-мулкини хатловдан ўтказишга мажбур. Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этиш муддати туга- гандан сўнг махсус комиссияси тугатилаётган корхона мол-мулки таркиби тўғрисидаги маълумотлар, кредиторлар томонидан қўйилган талаблар рўйхати, шунингдек уларни кўриб чиқиш на- тижалари кўрсатилган оралиқ тугатиш баланси лойиҳасини туза- ди ва келишиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга юборади, унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади: – корхонани тугатиш жараёни бошланганлиги тўғрисида мат- буот органларида берилган эълоннинг нусхаси; – хизмат кўрсатувчи банкнинг тугатиш ҳисобварағида маб- лағларнинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномаси ва мавжуд кредиторлик қарзлари бўйича маълумотлар; – кредиторлар ёзма равишда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар олинган вақтдан бошлаб уч кун мобайнида рўйхатдан ўтказувчи орган оралиқ тугатиш баланси лойиҳасига розилик берганлиги ёки рад этишнинг аниқ сабабла- рини кўрсатган ҳолда розилик беришни рад этганлиги тўғрисида ёзма хабар бериши шарт. Оралиқ тугатиш баланси рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишилгандан кейин махсус комиссия томонидан тасдиқланади. Тугатилаётган корхона кредиторларига пул маблағлари оралиқ тугатиш балансига мувофиқ, у тасдиқланган кундан бош- лаб ЎзР ФКнинг 56-моддасида белгиланган навбатга кўра махсус комиссияси томонидан тўланади. Агар тугатилаётган корхонанинг мавжуд пул маблағлари кре- диторлар талабларини қондириш учун етарли бўлмаса махсус ко- 391 миссияси корхонанинг мол-мулкини қонунчиликда белгиланган тартибда сотади. Молия хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонун- чиликда белгиланган муддатда ўзларининг устав жамғар маларини шакллантирмаган тугатилаётган корхоналарнинг маблағлари ва мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, уларнинг бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий тўловлар бўйича тўланмаган қарзлари ЎзР Давлат солиқ қўмитаси тақдимномасига кўра Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюд- жетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат ко- миссияси қарори билан ҳисобдан чиқарилади. ЎзР Давлат солиқ қўмитаси ва бюджетдан ташқари жамғармалар улар томони- дан ҳисобдан чиқарилган қарздорлик суммаларининг алоҳида ҳисобини юритадилар. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, солиқлар ва маж- бурий тўловлар бўйича тўланмаган қарзларнинг пайдо бўлишига йўл қўйган тугатилаётган корхоналар мансабдор шахсларига нис- батан материаллар давлат солиқ хизмати органлари ва бюджетдан ташқари жамғармалар томонидан айбдор шахсларни қонун билан белгиланган жавобгарликка тортиш ва давлатга етказилган мод- дий зарарни қоплаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига берилади. Кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаллангандан кейин махсус комиссия кредиторлар билан ҳисоб-китобларни тасдиқ- ловчи банк тўлов ҳужжатлари нусхаларини илова қилган ҳолда тугатиш баланси лойиҳасини тузади ва келишиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга юборади. Рўйхатдан ўтказувчи орган ҳужжатлар олинган вақтдан бош- лаб уч кун мобайнида тугатиш баланси лойиҳаси келишилганлиги ёхуд, рад этишнинг аниқ сабабларини кўрсатган ҳолда, келишиш рад этилганлиги тўғрисида ёзма билдиришнома бериши шарт. Тугатиш баланси ҳудудий махсус комиссия томонидан тасдиқланади. Юридик шахснинг кредиторлар талаблари қондирилгандан ва тугатиш баланси тасдиқлангандан сўнг қолган мол-мулки, қонунчиликда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, унинг ушбу мол-мулкка мулкий ҳуқуқларга ёки шу юридик шахсга нис- батан мажбурий ҳуқуққа эга бўлган муассислари (қатнашчилари) га берилади. Махсус комиссияси банкдаги тугатиш ҳисобварағини ёпа- 392 ди, ички ишлар органларига йўқ қилиш учун муҳр, бурчакли ва бошқа штампларни топширади, тегишли маълумотномалар олад и. Корхонанинг товар белгиси мавжуд бўлса махсус комиссия- си тегишли органларга корхонанинг тугатилиши муносабати би- лан товар белгисининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш ҳақида хат жўнатади. Махсус ко- миссия тугатиш ишлари тугалланганлигини (қолган мол-мулк тақсимотини ҳисобга олган ҳолда) протокол билан расмийлашти- ради. Корхонанинг тугатиш ҳужжатлари тўлиқ пакети тўплангандан сўнг махсус комиссия тугатилаётган корхонани юридик шахс- ларнинг Давлат реестридан чиқариш тўғрисида қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилади. – давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома; – банк муассасасининг тугатиш ҳисобварағи ёпилганлигини тасдиқловчи маълумотномаси; – ички ишлар органининг корхонанинг муҳрлари ва штампла- ри йўқ қилиш учун топширилганлигини тасдиқловчи маълумот- номаси; – махсус комиссиянинг тугатиш балансини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори, солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган тугатиш балансини илова қилган ҳолда; – солиқ органининг бюджетдан ва бюджетдан ташқари жамғармалардан қарзларнинг мавжуд эмаслиги ёки уларнинг ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси; – корхонанинг ҳужжатлари Давлат архивига топширилганли- гини тасдиқловчи маълумотнома (2-схемага қаранг, 9-босқич). Рўйхатдан ўтказувчи орган юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар асосида уч кун муддатда корхонани унинг тугати- лиши муносабати билан юридик шахслар давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади ва юридик шахслар дав- лат реест рига бу ҳақда ёзиб қўяди ҳамда Пенсия жамғармаси, Иш билан таъминлаш жамғармаси, статистика органлари, солиқ орга- нига хабар юборади, улар уч кун муддатда корхонани ҳисобдан чиқаришлари шарт. Юридик шахслар давлат реестрига тугатиш ҳақида ёзиб қўйилгандан сўнг корхонани тугатиш якунланган, корхона эса мавжуд эмас деб ҳисобланади. 393 (Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонун- чиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жам- ғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низом III-бўлими) (2-схемага қаранг, 10-босқич) Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling