Тадбиркорлик со


- б о б . МАЖБУРИЙ ТУГАТИШ ВА ТАДБИРКОРЛИК


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet215/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   220
Bog'liq
publications 09

2- б о б .
МАЖБУРИЙ ТУГАТИШ ВА ТАДБИРКОРЛИК 
СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТУГАТИШ
1-§. Тугатилиши лозим бўлган тадбиркорлик 
субъектларини аниқлаш ва ҳисобини юритиш тартиби
Савдо ва савдо-воситачи корхоналар томонидан банк ҳисоб 
рақамлари бўйича пул операцияларини ўтказган ҳолда молия-
хўжалик фаолияти амалга оширилмаган ҳолларда банклар у 
ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ хизмати органига ахборот 
тақдим этади.
Солиқ органи, корхоналарни тугатиш бўйича тегишли 
ҳудудий комиссияга корхона фаолиятини бундан кейин давом эт-
тиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида сўров юборади ва 
корхона фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга 
мувофиқ эмаслиги тўғрисида махсус комиссия хулосасини олган 
тақдирда уч кун муддатда уни корхонани тугатиш тўғрисидаги 
тақдимнома билан бирга рўйхатдан ўтказувчи органга юборади.
ЎзР Президентининг 1999 йил 28 июндаги «Молия-хўжалик 
фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган 
муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантир-
маган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги Фармони амалга ошириш мақсадида 
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан «Молия-хўжалик фаолия-
тини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддат-
ларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган кор-
хоналарни тугатиш тартиби тўғрисида»ги Низом
196
тасдиқланди.
Савдо ва савдо-воситачи корхоналар томонидан уч ой мобай-
нида, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар – юридик шахслар 
196
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20–21-
сон, 181-модда; 46-47-сон, 458-модда; 2007 й., 23-сон, 237-модда; 2008 й., 
52-сон, 523-модда


386
томонидан эса – олти ой мобайнида банк ҳисоб рақамлари бўйича 
пул операцияларини ўтказган ҳолда молия-хўжалик фаолияти 
амалга оширилмаган ҳолларда тижорат банклари уч кун муддат-
да у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ хизмати органига ахбо-
рот тақдим этади, ахборотда қуйидагилар кўрсатилади (2-схемага 
қаранг, 1-босқич):
– банкда ҳисоб рақами очилган ва охирги операция ўтказилган 
сана;
– банк ҳисоб рақамларида пул маблағларининг мавжудлиги;
– мавжуд дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг, кредитор-
лар рўйхати кўрсатилган ҳолдаги 2-картотеканинг мавжудлиги;
– корхонанинг мансабдор шахслари.
Банк ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб ту-
риш тўғрисида суднинг тегишли қарори тақдим этилган тақдирда 
банк лар кейинги иш кунидан кечикмай хўжалик юритувчи субъ-
ектларнинг ҳисоб рақамларини ёпадилар.
Бунда хўжалик юритувчи субъектларнинг ёпилаётган ҳисоб 
рақамларидаги маблағлар қолдиқлари фойдаланиш ҳуқуқисиз ти-
жорат банклари томонидан махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади, 
хўжалик юритувчи субъектнинг тўлов учун банкка тақдим этил-
ган кредиторлик қарзи эса кўзда тутилмаган ҳолатлар алоҳида 
ҳисоб рақамига ўтказилади.
Хўжалик юритувчи субъектлар номига тушган маблағлар 
уларнинг банкдаги ҳисоб рақамлари ёпилгандан кейин фойдала-
ниш ҳуқуқисиз махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Фойдаланиш ҳуқуқисиз махсус ҳисоб рақамларида жамлан-
ган маблағлар тижорат банклари томонидан биринчи нав батда 
хўжалик юритувчи субъектларнинг бюджетдан ва бюджет-
дан ташқари фондлардан қарзини тўлашга, қолган сумма эса – 
тўловларнинг календарь навбати бўйича уларнинг кредиторлик 
қарзини тўлашга йўналтирилади.
Солиқ органи банк муассасасидан маълумотлар олинган кун-
дан бошлаб икки ҳафта муддатда молия-хўжалик фаолиятини 
сўнгги олти ой мобайнида амалга оширмаган корхоналарни (банк 
операцияларини уч ой мобайнида амалга оширмаган савдо, савдо-
воситачи корхоналарни), шу жумладан:
– давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-
хўжалик фаолиятини бошламаган;
– мол-мулкка эга бўлмаган ва (ёки) мол-мулкини аниқлаш 
мумкин бўлмаган;


387
– муассислари (қатнашчилари)нинг турар жойини аниқлаш, 
тугатиш жараёнига мазкур шахсларни жалб қилишни таъминлаш 
имкони бўлмаган корхоналарни аниқлайди.
Қонунчиликда белгиланган муддатда ўзларининг устав жам-
ғармаларини шакллантирмаган корхоналарни аниқлаш рўй хатдан 
ўтказган орган томонидан амалга оширилади.
Солиқ органлари, қонунчиликда белгиланган муддатларда 
молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарнинг 
аниқланишига кўра, рўйхатдан ўтказувчи органга мол-мулки 
бўлмаган ва (ёки) муассислари бедарак бўлган корхоналарни ту-
гатиш тўғрисида тақдимнома юборади.
Қолган корхоналар бўйича корхоналарни тугатиш бўйича те-
гишли ҳудудий махсус комиссияга корхоналар фаолиятини бун-
дан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида 
сўровномалар юборилади (2-схемага қаранг, 2-босқич).
Рўйхатдан ўтказувчи орган махсус комиссияга қонунчиликда 
белгиланган муддатда ўзларининг устав жамғармаларини шакл-
лантирмаган корхоналар фаолиятини бундан кейин давом этти-
ришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида сўровнома юборади.
Махсус комиссия корхона фаолиятини бундан кейин давом 
эттиришнинг мақсадга мувофиқ эканлиги ёхуд мақсадга мувофиқ 
эмаслиги тўғрисида:
солиқ органига – қонунчиликда белгиланган муддатда молия-
хўжалик фаолиятини амалга оширмаган корхоналар бўйича;
рўйхатдан ўтказувчи органга – қонунчиликда белгиланган 
муддатда ўз устав жамғармасини шакллантирмаган корхоналар 
бўйича бир ҳафта муддатда хулоса (қарор) юборишга мажбурдир.
ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорларига мувофиқ 
ташкил этилган корхоналар бўйича хулоса махсус комиссия томо-
нидан ЎзР Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда қабул 
қилинади.
Махсус комиссия томонидан корхона фаолиятини бундан ке-
йин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор 
қабул қилинган тақдирда:
– молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхона-
лар бўйича – протокол билан молия-хўжалик фаолиятини тиклаш 
учун муддат белгиланади ва назорат қилиб борилади;
– қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав 
жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар бўйича – устав 
жамғармасини шакллантириш учун муддат белгиланади ва назо-
рат қилиб борилади.


388
Солиқ органи, корхона фаолиятини бундан кейин давом этти-
ришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида махсус комиссия 
хулосасини олган тақдирда уч кун муддатда уни корхонани туга-
тиш тўғрисидаги тақдимнома билан бирга рўйхатдан ўтказувчи 
органга юборади.
Рўйхатдан ўтказувчи орган молия-хўжалик фаолиятини 
амалга оширмаётган (фаолият кўрсатмаётган корхоналар) ва 
қонунчиликда белгиланган муддатда ўзларининг устав жамғар-
маларини шакллантирмаган сифатида тугатиладиган корхоналар 
реестрини юритади.
Рўйхатдан ўтказувчи органлар фаолият кўрсатмаётган ва 
қонунчиликда белгиланган муддат мобайнида устав жамғар-
маларини шакллантирмаган корхоналар реестрига киритилган 
корхоналар тўғрисида улар бўйича алоҳида ҳисоб олиб борувчи 
тегишли статистика органларига ҳар ойда маълумотлар тақдим 
этади.
Кўрсатиб ўтилган реестрга устав жамғармасини қонун 
ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида шакллантирма-
ган акциядорлик жамияти шаклидаги корхона тўғрисида ёзувлар 
киритишда рўйхатдан ўтказувчи орган бундай ёзувлар киритил-
ган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда бу тўғрида қимматли 
қоғозлар бозорини тартибга солувчи давлат ваколатли органини 
хабардор қилади (Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаёт-
ган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав 
жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тарти-
би тўғрисидаги Низом II -бўлими).

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling