Тадбиркорлик со


Ихтиёрий тугатиш муддатлари


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet212/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   220
Bog'liq
publications 09

Ихтиёрий тугатиш муддатлари:
Тадбиркорлик субъекти – юридик шахсни ихтиёрий туга-
тишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказган орган ихтиё-
рий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор 
қилинган кундан бошлаб тўкқиз ойдан ошмаслиги керак. Агар 
кўрсатилган муддат ўтгунгача ҳужжатларнинг тўлиқ комплекти 
рўйхатдан ўтказган органга тақдим этилмаса, ихтиёрий тугатиш 
тўхтатилади. Рўйхатдан ўтказган орган бир иш куни мобайнида 
давлат солиқ хизмати ва статистика органларига ихтиёрий туга-
тиш тўхтатилгани тўғрисида хабар қилади.
Ихтиёрий тугатиш муддатда тугалланмаганда, шунингдек 
ихтиёрий тугатиш ва корхона фаолиятини тиклаш тартиботи 
тўхтатилганда белгиланган имтиёзлар қўлланмайди ҳамда барча 


380
тегишли тўловлар уларни ҳисоблаб ёзиш тўхтатиб қўйилган давр 
учун тўлиқ ҳажмда ундирилади.
(«Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг 
фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида»ги Низом 3 бўлим)
3-§. Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан 
бошлаб молия-хўжалик фаолиятини юритмаётган 
корхоналарни ихтиёрий тугатиш тартиби
Молия-хўжалик фаолиятини юритмаётган корхоналар-
ни ихтиёрий тугатишнинг фарқли томони шундаки, молия-
хўжалик фаолиятини юритмаётган корхоналарда солиқ тек-
ширувлари ўтказилмайди.
Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик 
фаолиятини юритмаётган корхоналарни ихтиёрий тугатиш тар-
тиби «Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхо-
наларни тугатиш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан амалга 
оширилади.
3.1. Ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилиш
Тугатувчи ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилин-
гандан сўнг кейинги иш кунидан кечикмай:
а) рўйхатдан ўтказган органга – ихтиёрий тугатиш тўғри-
сидаги қарор нусхасини;
б) корхонанинг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб 
рақамига (кейинги ўринларда асосий ҳисоб рақами деб аталади) 
хизмат кўрсатувчи банкка ва корхонанинг хорижий валютадаги 
маблағлари жамланадиган ваколатли банкка:
– ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор нусхасини;
– имзолар намуналари ва тугатувчи муҳрининг босма 
изи қўйилган, нотариал тасдиқланган карточкаларнинг икки 
нусхасин и;
в) корхонанинг миллий валютадаги иккиламчи депозит ҳисоб 
рақамларига, жамғарма депозит ҳисоб рақамларига ва муддатли 
депозит ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатувчи банкларга – улар-
ни ёпиш ҳамда маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг мил-
лий валютадаги асосий ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисидаги 
ариза-топшириқномани;


381
г) корхонанинг хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган 
депозит ҳисоб рақамлари, жамғарма депозит ва муддатли депо-
зит ҳисоб рақамлари очилган банкларга – уларни ёпиш ҳамда 
маблағларнинг мавжуд қолдиқларини унинг депозит ҳисоб 
рақамларига, унинг миллий валютадаги асосий ҳисоб рақами 
очилган жойда очилган хорижий валютадаги талаб қилиб оли-
надиган депозит ҳисоб рақамига ёки, агар унинг асосий ҳисоб 
рақамига хизмат кўрсатувчи банк ваколатли банк ҳисобланмаса, 
бошқа ваколатли банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб 
олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказиш тўғрисидаги ариза-
топшириқномани жўнатади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling