Тадбиркорлик со
ИСТИСНО: Ушбу Низомнинг қоидалари банклар ва
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
ИСТИСНО: Ушбу Низомнинг қоидалари банклар ва
бошқа кредит ташкилотларини, суғурталовчиларни, шаҳар- ни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналарни, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бан- кротлик белгиларига эга бўлган корхоналарни тугатишда қўлланмайди. Қоидага кўра, тадбиркорлик субъекти ким томонидан таш- кил қилинса, корхонани ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарор норматив-ҳуқуқий ҳужжатда белгиланган тартибда унинг муас- сислари (иштирокчилари) томонидан қабул қилинади. Қарорда тугатувчи – тугатиш комиссияси (унинг аъзолари таркиби) ёки жисмоний шахс (паспорт маълумотлари) ва тугатишнинг тахми- ний муддати кўрсатилади (1-схемага қаранг, 1-босқич). Тугатувчи тайинланган вақтдан бошлаб корхона ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар унга ўтади. Тадбиркорлик субъекти – жисмоний шахс фаолиятини ихтиёрий тўхтатиш унинг қарорига (аризасига) кўра амалга оширилади. Рўйхатдан ўтказган органнинг тегишли давлат реестрига бу тўғрида ёзувлар қайд этилгандан кейин корхона тугатилган, тадбиркорлик субъекти – жисмоний шахс эса ўз фаолиятини тўхтатган ҳисобланади. Корхона муассислари (қатнашчилари), тадбиркорлик субъекти – жисмоний шахс тугатишнинг исталган босқичида фаолиятини тиклаш ва тугатиш жараёнини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. 195 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ- 630-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги Низом. 371 Тугатувчининг ваколатлари ва уларнинг тўхтатилишига алоҳида аҳамият бериш лозим. Тугатувчи тайинлангандан кейин уч кун мобайнида корхонанинг бошқарув органлари унга корхона фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек корхо- нанинг муҳри, штамплари ва бошқа мол-мулкини рўйхат бўйича топшириши шарт. Тугатувчининг ваколатлари: ихтиёрий тугатишни амалга оширади ва корхонанинг кре- • диторлари, муассислари (қатнашчилари) ҳамда бошқа тегишли шахслар манфаатларига риоя этилишини таъминлайди; ишончномасиз корхона номидан вакиллик қилади, корхона- • нинг молиявий, тўлов-ҳисоб-китоб ва бошқа ҳужжатларини имзо- лайди; корхонанинг барча мансабдор шахслари ва ходимлари то- • монидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаради; ушбу Низомда ўз ваколатига киритилган масалаларни ҳал • қилади, шунингдек муассислар (қатнашчилар) қарорига кўра бе- рилган тақдирда – бошқа ваколатларни ҳам амалга оширад и. Тугатиш комиссияси тайинланган тақдирда корхонани бошқаришга оид барча масалалар овоз бериш йўли билан ҳал этилади ва комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлган тақдирда тугатиш ко- миссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Тугатиш комиссияси мажлисларини ўтказишни унинг раиси ташкил қилади, раис ушбу Низомда белгиланган функцияларнинг тугатиш комиссияси қарорларига мувофиқ бажарилишини таъ- минлайди. Тугатувчининг ваколатлари: ◄ ихтиёрий тугатиш ниҳоясига етганда – корхонани тугатиш тўғрисидаги ёзувлар рўйхатдан ўтказган орган томонидан тегиш- ли давлат реестрига киритилган кунда; ◄ корхона фаолияти тикланганда – тугатиш ишлари тўхта- тилганлиги ва корхона фаолияти тикланганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган кунда; ◄ корхона банкрот деб эътироф этилганда – корхона банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатиш ишлари бошланганлиги тўғрисида суд қарори қабул қилинган кунда; ◄ янги тугатувчи тайинланганда – муассислар (қатнашчилар) томонидан тегишли қарор қабул қилинган кунда тўхтатилади. 372 Ушбу ҳолатда корхонанинг барча ҳужжатлари, муҳрлари, штамп- лари ва бошқа мол-мулки янгидан тайинланган тугатувчига икки кун муддат ичида рўйхат бўйича топширилади. («Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида»ги Низом 2 бўлим) Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling