Тадбиркорлик со
II қ и с м . ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
II қ и с м . ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ
ЛИЦЕНЗИЯЛАШ К И Р И Ш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси (кейинги ўринларда ЎзР) Қонунининг 79 13-моддаси Фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишда риоя этиладиган лицензия талаблари ва шартлари фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги низомлар билан бел- гиланиб, улар қуйидаги нормаларни ўз ичига олиши лозим: лицензиатнинг қонун ҳужжатларига риоя этиши шартлиги тўғрисидаги; фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишга даъвогар шахсларга қўйиладиган малака талаблари, жумладан мaxсус билимларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги; фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширишнинг махсус шартларига қўйиладиган талаблар, жумладан фойдалани- ладиган моддий-техника базаси, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситаларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги. Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги ни- зомларда лицензияланаётган фаолият тури хусусида қўшимча ли- цензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин. Замонавий дунёда, бозор муносабатлари шароитида тадбир- корлар фаолияти учун етарли шарт-шароитларни яратиш давлат- нинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Аммо, шу билан бирга, хизматлар ва товарларни етарли даражада таъ- минлаб бериш ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш лозим бўлади. Таъкидлаш лозимки, лицензияланадиган тадбиркорлик фао- лиятининг турлари айнан қонун билан белгиланади, фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартибини белгилаш эса ЎзР Ва- зирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади, қонунда назарда ту- тилган ҳоллар бундан мустасно. 79 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 142-модда 187 «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 5-моддасига мувофиқ лицензияловчи органлар- ни ва фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартибини бел- гилаш ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига киради, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling