Тадбиркорлик со


I - б ў л и м . ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАДБИРКОРЛИК


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   220
Bog'liq
publications 09

I - б ў л и м . ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАДБИРКОРЛИК 
ФАОЛИЯТИНИ ЮРИТИШНИНГ МУҲИМ 
ШАРТЛАРИДАН БИРИ СИФАТИДА
1 - б о б . 
ЛИЦЕНЗИЯ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ТУШУНЧА
1-
§
. Лицензиялаш тушунчаси
Лицензиялаш – лицензия бериш тўғрисидаги аризани топ-
шириш ва кўриб чиқиш, лицензияни қайта расмийлашти-
риш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш 
ва бекор қилиш жараёни билан боғлиқ тадбирлар мажмуаси.
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги 
ЎзР Қонунининг 3-моддасига асосан лицензиялаш деганда лицен-
зия бериш тўғрисидаги аризани топшириш ва кўриб чиқиш, ли-
цензияни қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилишини 
тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш жараёни билан боғлиқ 
тадбирлар мажмуаси тушунилади. Мазкур чора-тадбирлар мо-
байнида ваколатли давлат органи ва хўжалик юритувчи субъект 
ўртасида муайян фаолият билан шуғулланиш учун лицензияни 
олиш, муддатини узайтириш, чақириб олиш бўйича ҳуқуқий му-
носабатлар вужудга келади. Натижада хўжалик юритувчи субъ-
ектда лицензияланадиган фаолиятни олиб бориш ҳуқуқи юзага 
келади, узайтирилади ҳамда бекор бўлади.
2-
§
. Лицензиялашнинг мақсади ва моҳияти
Лицензиялашнинг мақсади фуқароларнинг ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш ҳамда у ёки бу соҳада товарлар ва хизматлар 
сифатини лозим даражада ушлаб туришни давлат томонидан 
таъминлашдан иборат.
Лицензиялашнинг мақсади тадбиркорликнинг алоҳида олин-
ган соҳаларида бизнесни амалга оширишнинг ягона стандарт-
ларини тартибга солиш ва ўрнатишдан иборат. Ҳар қандай 
хизматлар, ишлаб чиқариш ёки савдо фаолиятининг сўнгги ис-
теъмолчиси фуқаролар ҳисобланади. Ягона стандартлар белгилаш 
орқали давлат фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда у 
ёки бу соҳада товарлар ва хизматлар сифатини лозим даражада 


189
ушлаб туришни таъминлайди. Давлат ўзининг давлат органлари 
орқали лицензияланадиган фаолият турларининг қонуний тартиб-
га солишни амалга оширади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling