Тадбиркорлик со


IV б ў л и м . ТЕКШИРИШЛАРНИ ЎТКАЗИШ


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   220
Bog'liq
publications 09

IV б ў л и м . ТЕКШИРИШЛАРНИ ЎТКАЗИШ 
МУДДАТЛАРИ. ТЕКШИРИШ НАТИЖАЛАРИНИ 
РАСМИЙЛАШТИРИШ
1- б о б . 
ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР 
ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШЛАР ЎТКАЗИШ МУДДАТЛАРИ
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш 
муддатлари ўттиз календарь кунидан ошмаслиги лозим. 
Алоҳида ҳолларда махсус ваколатли органнинг қарорига би-
ноан бу муддат узайтирилиши мумкин.
(«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат то-
монидан назорат қилиш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 11-
моддасига қаранг)
Назорат қилувчи органлар хўжалик юритувчи субъектлар 
фаолиятида ўтказиладиган текширишлар муддатини узайтириш-
га ҳақли эмас. Яъни, режали текширишлар 30 кунлик муддатда 
амалга оширилади. Текширишлар ўтказиш муддатини узайти-
риш зарур бўлган ҳолларда назорат қилувчи орган белгиланган 
тартибда асосли сабабларни кўрсатган ҳоолда махсус ваколатли 
органга мурожаат қилиши лозим. Кичик тадбиркорлик субъект-
лари фаолиятини солиқ соҳасида текшириш муддатларини қонун 
ҳужжатларида уларни ўтказиш кўзда тутилган максимал муддат-
дан, яъни 30 календарь кунидан ортиқ муддатга узайтирилишига 
йўл қўйилмайди.
Махсус ваколатли орган бўлиб Назорат қилувчи органлар фа-
олиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши ҳисобланади. 
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кен-
гаш мурожаатни кўриб чиқиб, хўжалик юритувчи субъект фао-
лиятини текшириш муддатини узайтириш тўғрисида қарор қабул 
қилади.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текши-
риш ўтказиш, уларни ўтказиш муддатларини кўчириш, уларга 
назорат қилувчи органларини жалб этиш тўғрисидаги қарорлар 
ҳамда текширишлар ўтказиш ва уларни мувофиқлаштириш билан 
боғлиқ бошқа масалалар кенгаш раиси (унинг ўринбосарлари) то-


276
монидан ўз ваколатлари доирасида имзоланадиган қарор ёки хат 
билан расмийлаштирилади.
Тегишли асослар (тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари, 
бош бухгалтерларининг йўқлиги, бошқа асосли сабаблар) 
бўлганда текширишлар ўтказиш муддатини ўзгартиришга Кен-
гаш қарори билан, режали текширишларни уларни ўтказиш им-
кони бўлмаганлиги ёки уларда айрим назорат қилувчи органлар 
ҳудудий бўлинмалари иштирок этиши мумкин бўлмаганлиги са-
бабли бирмунча кейинроқ муддатларга кўчиришга эса вилоят ко-
миссияларининг қарори билан йўл қўйилиши мумкин.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling