Тадбиркорлик со


VI б ў л и м . ТЕКШИРИШ НАТИЖАСИДА


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet163/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   220
Bog'liq
publications 09

VI б ў л и м . ТЕКШИРИШ НАТИЖАСИДА 
ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ҲОЛЛАРИ АНИҚЛАНГАН 
ТАҚДИРДА КЎРИЛАДИГАН ЧОРАЛАР. 
ШИКОЯТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
1- б о б .  
ТЕКШИРИШ НАТИЖАСИДА 
ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ҲОЛЛАРИ АНИҚЛАНГАН ТАҚДИРДА 
КЎРИЛАДИГАН ЧОРАЛАР
«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат то-
монидан назорат қилиш тўғрисида»ги ЎзР Қонунининг 20-
моддасига асосан хўжалик юритувчи субъектлар фаолия-
тини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисидаги қонун 
ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахслар белгиланган 
тартибда молиявий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка 
тортилади.
Қуйидаги ҳуқуқий таъсир чоралари:
фаолиятни тугатиш;
атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар 
фаолиятини тугатиш ва (ёки) қайта ихтисослаштириш;
фаолиятни чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш, бундан 
фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва са-
ломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш 
билан боғлиқ ҳолда фаолиятни ўн иш кунидан кўп бўлмаган муд-
датга чеклаш, тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно;
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб 
қўйиш, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
молиявий жазо чораларини қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа 
мажбурий тўловлар тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун 
пеня ҳисоблаб чиқариш, шунингдек ташкилот ёки фуқаронинг со-
дир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлганлиги ва моли-
явий жазо чоралари суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги 
ҳоллари мустасно;
ҳуқуқбузарлик предметларини давлат даромадига ўтказиш;
тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғул-
ланиш учун лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қили-


279
шини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки 
уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатно-
маларни) бекор қилиш, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазир-
лар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки то-
монидан бериладиган лицензиялар (рухсатномалар) мустасно.
каби ҳуқуқий таъсир чоралари тадбиркорлик субъектларига 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   159   160   161   162   163   164   165   166   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling