Тадбиркорлик со
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
publications 09
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.2. Рухсат бериш тартиби
5-
§ . Тадбиркорлик субъектига бериладиган ҳужжатлар 5.1. Хабардор қилиш тартиби Хабардор қилиш тартибида зарур рўйхатдан ўтказиш тартиб-қоидалари тугагандан кейин рўйхатдан ўтказувчи ор- ган белгиланган муддатларда зарур ҳужжатларни беради. Зарур рўйхатдан ўтказиш тартиб-қоидалари тугагандан кейин рўйхатдан ўтказувчи орган белгиланган муддатда: тадбиркорлик субъектлари-юридик шахсларга – 11-иловага мувофиқ шакл бўйича юридик шахснинг давлат рўйхатидан 44 Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат қарорлари тўплами, 1994 й., 11-сон, 49- модда. 45 Мазкур миқдор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 июл- даги ПФ-4332-сонли «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармонига асосан белгиланган. 124 ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ва рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан тасдиқланган, «рўйхатдан ўтказилди» де- ган белги қўйилган таъсис ҳужжатларини, шунингдек муҳр ва штамп эскизи билан биргаликда муҳр ва штамп тайёрлашга рух- сатномани; якка тартибдаги тадбиркорга ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этиладиган деҳқон хўжалигига – 11а-иловага мувофиқ шакл бўйича якка тартибдаги тадбиркорнинг ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, шунингдек муҳр ва штамп эскизи билан (уларнинг хоҳишига кўра) биргалик- да муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани беради. 5.2. Рухсат бериш тартиби Давлат рўйхатидан ўтказишнинг рухсат бериш тартибида за- рур рўйхатдан ўтказиш ва рухсат бериш тартиб-қоидалари ту- гагандан кейин тадбиркорлик субъектига (аризага кўра) Инспек- ция бошлиғи томонидан имзоланадиган 12-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади. Рухсат берувчи ҳужжатлар рас- мийлаштирилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага қуйидаги тегиш- ли ҳужжатлар илова қилинади: ▪ фойдаланиш ташкилотлари томонидан берилган муҳандис- лик-коммуникация тармоқларига уланиш учун техник шартлар; ▪ архитектура-режалаштириш топшириғи; ▪ қайта ихтисослаштириш ёки реконструкция қилиш учун рухсатнома, шунингдек «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизмати томонидан берилган рўйхатдан ўт- казилганлик тўғрисидаги гувоҳнома; ▪ туман (шаҳар) ҳокимининг турар жойни нотурар жой тоифа- сига ўтказиш тўғрисидаги қарори, шунингдек «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий хизмати томонидан бе- рилган рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома; ▪ ер участкасига эгалик ҳуқуқи рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома. Барча зарур ҳужжатлар тадбиркорлик субъектига бир вақтда берилади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома тадбир- корлик субъекти томонидан давлат рўйхатидан ўтказишнинг тар- тиботларидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. 125 Янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига белгилан- ган тартибда Текширишларни рўйхатга олиш китоби берилади. Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда Рухсат берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома инспекция бошлиғи томонидан имзоланади ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимиятининг гербли муҳри билан тасдиқланади. Тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги тегишли гувоҳномани олгач ва банк ҳисоб рақамини очгач (якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари ҳисоб рақами очиш учун ўз хоҳишига кўра мурожаат қиладилар) тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишлари мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling