Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   220
Bog'liq
publications 09

6.2. Рухсат бериш тартиби
Давлат рўйхатидан ўтказишнинг рухсат бериш тартибида 
рўйхатдан ўтказувчи органлар давлат рўйхатидан ўтказилган кун-
дан бошлаб бир кун мобайнида 14-иловага мувофиқ шакл бўйича 
у ҳақдаги давлат реестридан олинган маълумотларни тадбиркор-
лик субъекти жойлашган жойдаги:
юридик шахслар бўйича – статистика, солиқ органлари ҳамда 
муҳр ва штамп эскизларини уч нусхада илова қилган ҳолда ички 
ишлар органларига, 
якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан 
ташкил этилган деҳқон хўжаликлари бўйича – солиқ органига 
ҳамда муҳр ва штамп эскизларини (ариза берувчи хоҳишига кўра) 
уч нусхада илова қилган ҳолда ички ишлар органларига;
акциядорлик жамиятлари бўлган юридик шахслар бўйича – 
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи давлат ваколатли 
органига расман тақдим этади.
Кўрсатилган маълумотлар олингач икки кун муддатда:
солиқ органлари – юридик шахсни, якка тартибдаги тадбиркор-


131
ни, юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалигини, 
шу жумладан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, иш 
билан таъминлаш жамғармаси ва йўл жамғармасига (тегишли 
жамғармаларга бадал тўловчилар ҳисобланган субъектлар учун) 
суғурта бадаллари тўловчи сифатида (юридик шахс бўлмасдан 
ташкил этилган деҳқон хўжаликларидан ташқари) ҳисобга қўяди, 
уларга солиқ тўловчининг идентификация рақамини беради ва 
уни статистика ва рўйхатдан ўтказувчи органларга расман маъ-
лум қилади;
статистика органлари – юридик шахсни корхоналар ва таш-
килотларнинг Ягона давлат регистрига киритади, рўйхатдан 
ўтказиш картасини тўлдиради ҳамда рўйхатдан ўтказувчи ва 
солиқ органларига тадбиркорлик субъектига берилган кодларни 
расман маълум қилади;
ички ишлар органлари муҳр ва штамп тайёрлашга рухсат-
номани расмийлаштиради ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органга 
эскизнинг икки нусхаси билан биргаликда муҳр ва штамп тайёр-
лашга рухсатномани юборади.
Рўйхатдан ўтказувчи органлар йилнинг ҳар чорагида рўй-
хатдан ўтказилган ва ҳисобда турган рўйхатдан ўтказилган тад-
биркорлик субъектлари сонини солиқ ва статистика органлари 
билан солиштиради.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда шундай хулосага келиш 
мумкинки, тадбиркорлик субъектларини хабардор қилиш тарти-
бида ҳисобга қўйиш рухсат бериш тартибида ҳисобга қўйишдан 
бирмунча фарқ қилади. Хусусан, хабардор қилиш тартибида ички 
ишлар органларига муҳр ва штамп эскизлари ва муҳр ва штампни 
тайёрлашга рухсатнома берилади, чунки рўйхатдан ўтказувчи ор-
ган муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани мустақил равишда 
расмийлаштиради. Рухсат бериш тартибида эса, ички ишлар ор-
ганлари муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани расмийлашти-
ради ҳамда рўйхатдан ўтказувчи органга эскизнинг икки нусхаси 
билан биргаликда муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатномани юбо-
ради.
Шунингдек, хабардор қилиш тартибида давлат статистика 
органлари рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан берилган ста-
тистика кодларининг субъект томонидан ариза-хабарномада 
кўрсатилган маълумотларга мувофиқлигини текширади, рухсат 
бериш тартибида эса ушбу кодлар давлат статистика органлари 
томонидан берилади.


132

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling