Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   220
Bog'liq
publications 09

7-
§
. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан 
ўтказишни рад этиш асослари (ПҚ-357 18-21-б. ва 
ВМҚ 357-сон 11-б.)
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва 
ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ҳамда 
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисоб-
га қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш 
тартиби тўғрисидаги низомларга мувофиқ давлат рўйхатидан 
ўтказишни рад этишга асослар мавжуд бўлмаганда тадбиркорлик 
субъекти давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон-
ли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини 
давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берув-
чи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Ни-
зомга асосан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан рўйхатдан 
ўтказиш ёки асосланган ҳолда рад этиш тўғрисидаги қарор зарур 
ҳужжатлар илова қилинган рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза 
олинган кундан бошлаб:
якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс бўлмасдан 
ташкил этилган деҳқон хўжаликлари бўйича – 2 иш кунидан 
ортиқ бўлмаган муддатда;
юридик шахс сифатидаги барча тадбиркорлик субъектлари 
бўйича 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Шуни эслатиб ўтамизки, 2006 йил 1 сентябрдан бошлаб 
Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан 
ўтказишни рад этиш фақатгина тақдим этилган ҳужжатларда рад 
этиш учун асослар мавжудлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқишни 
назарда тутувчи хабардор қилиш тартиби жорий этилди ва рад 
этиш асосларининг аниқ рўйхати белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 май-
даги ПҚ-357-сонли қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик 
субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг ха-
бардор қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ, хабардор 
қилиш тартибида барча тадбиркорлик субъектлари учун давлат 
рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
тегишли бўлмаган рўйхатга олиш органига мурожаат қилиш;
мазкур китобнинг 4.2 бўлимида кўрсатилган ҳужжатларнинг 
тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганлиги.
Тадбиркорлик субъектлари – юридик шахслар учун давлат 
рўйхатидан ўтказишни рад этишнинг умумий асослари бўлиб 
қуйидагилар ҳисобланади:


133
таъсис ҳужжатлари ва муҳр ҳамда штамп эскизларида 
• 
кўрсатилган фирма номининг бир хил ёки адаштириш даражаси-
да ўхшаш бўлган фирма номининг захирага олиниши тасдиғида 
кўрсатилган фирма номига мос келмаслиги;
таъсис ҳужжатлари ва муҳр ҳамда штамп эскизларида 
• 
кўрсатилган ташкилий-ҳуқуқий шаклнинг Ўзбекистон Республи-
каси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ташкилий-ҳуқуқий 
шакл турларига мос келмаслиги;
таъсис ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳуж-
• 
жатлари билан таъқиқланган фаолият турларининг кўрсати лиши.
Давлат рўйхатидан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси 
қонун ҳужжатлари билан устав фондининг миқдори бўйича та-
лаблар ўрнатилган тадбиркорлик субъектлари – юридик шахс-
ларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун юқорида 
кўрсатилган асосларга қўшимча равишда таъсис ҳужжатларида 
кўрсатилган устав фонди миқдорининг Ўзбекистон Республика-
си қонун ҳужжатлари билан тегишли тадбиркорлик субъектлари 
учун белгиланган устав фонди миқдорига мос келмаслиги асос 
бўлиб ҳисобланади. Масалан, Акциядорлик жамияти устав фон-
дининг энг кам миқдори жамият давлат рўйхатидан ўтказилган 
санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кур-
си бўйича тўрт юз минг АҚШ долларига тенг бўлган суммадан 
кам бўлмаслиги керак
46
ҳамда ташкил этилаётган бозорлар устав 
жамғармасининг энг кам миқдори тегишли ташкилий-ҳуқуқий 
шакллар учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорга 
мувофиқ бўлиши, лекин энг кам ойлик иш ҳақининг камида 500 
бараваридан кам бўлмаслиги керак
47
.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни давлат 
рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун юқорида кўрсатилган асос-
ларга қўшимча равишда қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади:
▪ хорижий инвестициялар улуши миқдорининг Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари билан хорижий инвестициялар 
иштирокидаги корхоналар учун белгиланган улуш миқдорига мос 
келмаслиги;
▪ хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар муассис-
лари таркибида хорижий юридик шахснинг бўлмаслиги.
Бозорларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун 
46
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддаси.
47
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддаси.


134
юқорида кўрсатилган асосларга қўшимча равишда қуйидагилар 
асос бўлиб ҳисобланади:
▪ бозорнинг устав фондига таъсис ҳужжатларида кўрсатилган 
миқдорнинг камида 30 фоизи киритилмаганлиги;
▪ бозор муассислари таркибида устав фондидаги улуши ка-
мида 51 фоизни ташкил қилувчи жойлардаги давлат ҳокимияти 
органининг бўлмаслиги.
Давлат рўйхатидан ўтказишни асосланган ҳолда рад этиш 
тўғрисидаги қарор рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қабул 
қилинади ва ҳужжатлар тақдим этилган вақтдан бошлаб 3 иш 
соати ичида ариза берувчига берилади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling