Тадбиркорлик со


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   220
Bog'liq
publications 09

8.1.8. Бошқа ўзгартиришлар
Тадбиркорлик субъектлари ўз почта манзили ўзгарган тақ-
дирда ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органлар-
ни ёзма равишда хабардор қилишлари шарт. Бунда давлат божи 


145
олинмайди. Рўйхатдан ўтказувчи органлар хабарномани олгандан 
бошлаб икки кун муддатда ушбу ўзгариш ҳақида давлат солиқ 
хизмати ва давлат статистика органларини хабардор қилади.
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрига 
ўзгар тириш киритишни тақозо этувчи тадбиркорлик субъекти – 
юридик шахснинг фаолияти тури ва унда ишловчиларнинг ўртача 
йиллик сони ўзгарса давлат статистика органлари тадбиркорлик 
субъектини жалб қилмаган ҳолда қонунчиликка мувофиқ ҳолда 
тақдим қилинадиган йиллик статистик ҳисоботлар асосида те-
гишли ўзгартиришлар киритади ва бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи 
органлар, давлат солиқ хизмати органлари ҳамда тадбиркорлик 
субъектини хабардор қилади.
Якка тартибдаги тадбиркор унга берилган давлат рўйхатидан 
ўтказилганлик ҳақидаги гувоҳномада кўрсатилган фаолият жойи 
ўзгарган тақдирда, ўн кун муддатда бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи 
органларни ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Рўйхатдан 
ўтказувчи органлар хабарномани олган пайтдан бошлаб икки кун 
муддатда ушбу ўзгариш ҳақида давлат солиқ хизмати органлари-
ни хабардор қилади. Рўйхатдан ўтказувчи ва давлат солиқ хизма-
ти органлари кўрсатиб ўтилган ахборотни олганларидан кейин уч 
кун муддатда якка тартибдаги тадбиркорни рўйхатдан ўтказиш ва 
ҳисобга қўйиш ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар ҳақида 
ёзма равишда хабар беришлари шарт.
8.2. Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларни 
давлат рўйхатидан ўтказиш муддати
Хабардор қилиш тартибида тегишли ҳолларда давлат рўй-
хатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги янги гувоҳномани бе-
риш билан биргаликда, тадбиркорлик субъектларининг таъсис 
ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат 
рўйхатидан ўтказиш муддати 2 иш кунини ташкил қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон-
ли қарори
52
билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектлари-
ни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берув-
чи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Ни-
зом асосида рўйхатдан ўтказилган тадбиркорларнинг таъсис 
ҳужжатларига тадбиркорлик субъектларини тегишли органларда 
ҳисобга қўйиш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар кири-
52
Фирма номининг захирага олиниши тасдиғи 
давлат рўйхатидан ўтказиш 
тартибида олинади.


146
тиш, фирма номининг захирага олиниши тасдиғи, янги намуна-
даги муҳр ва штампларни тайёрлашга рухсатномаларни расмий-
лаштириш мазкур Низомда белгиланган тартибга мувофиқ амалга 
оширилади. Юқорида таъкидланганидек, тадбиркорлик субъекти-
ни рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда давлат 
рўйхатидан ўтказишнинг ариза берилган санадан бошлаб рухсат 
берувчи ҳужжатлар расмийлаштирилгунгача умумий муддати 
техник шартларни ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни бериш 
билан боғлиқ ишларнинг мураккаблиги ва сермеҳнатлиги даража-
сига қараб 7 иш кунидан бир ойгача доирада белгиланади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling