Тадбиркорлик со


Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларни


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   220
Bog'liq
publications 09

8.3. Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчаларни 
давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари
Тадбиркорлик субъектларининг таъсис ҳужжатларига ўзгар-
тириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш 
учун қуйидагилар асос бўлади:
▪ тегишли бўлмаган рўйхатга олиш органига мурожаат қилиш;
▪ ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказиш 
учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
▪ тақдим этилган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси 
қонунчилиги талабларига мос келмаслиги.
8.4. Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва 
қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун тўлов
Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар 
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун белгиланган давлат божи 
50 фоизи миқдорида тўлов олинади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, Қорақал-
поғистон Республикаси Адлия вазирлигида ва вилоятлар адлия 
бошқармаларида таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва 
қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун:
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун – энг 
кам ойлик иш ҳақининг 2,5 баравари, шунингдек 250 АҚШ дол-
лари;
суғурта ва аудиторлик ташкилотлари, биржалар, Ўзбекистон 
Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли қарорлари 
билан акциядорлик компаниялари (шу жумладан давлат-
акциядорлик компаниялар ва холдинглар) шаклида ташкил этила-
ётган хўжалик бошқаруви органлари ва бозорлар учун – энг кам 
ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида давлат божи тўланади.
Туман (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги Тадбиркор-


147
лик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияларида таъсис 
ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат 
рўйхатидан ўтказилганлиги учун юридик шахслар ва юридик 
шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорлар учун энг 
кам ойлик иш ҳақининг ярим баравари миқдорида давлат божи 
тўланади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling