Тадбиркорлик со


Юридик шахсни қайта ташкил этиш


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/220
Sana29.10.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1733192
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   220
Bog'liq
publications 09

8.1.7. Юридик шахсни қайта ташкил этиш
Юридик шахсни қайта ташкил этиш бир неча юридик шахс-
ни битта янгисига қўшиб юбориш, юридик шахсни бошқасига 
қўшиб олиш, юридик шахсни бир неча янги ташкилотларга 
бўлиш, ташкилот таркибидан бошқа юридик шахсларни ажра-
тиб чиқариш ва ўзгартириш, яъни юридик шахснинг ташкилий-
ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали амалга оширилишини таъ-
кидлаш лозим.
Топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси (ФК 51-модда)
Қайта ташкил этилган юридик шахснинг барча кредиторла-
ри ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу 
жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича ҳам, 
ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган Топ-
шириш ҳужжати ва тақсимлаш балансига эътибор қаратиш лози м.
Таъсис ҳужжатлари билан бирга тегишинча топшириш 
ҳужжатини ёки тақсимлаш балансини тақдим этмаслик, шунинг-
дек уларда қайта ташкил этилган юридик шахснинг мажбуриятла-
ри бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларнинг йўқлиги 
янгидан вужудга келган юридик шахсларни давлат рўйхатидан 
ўтказишнинг рад этилишига олиб келади.
Бошқа рўйхатдан ўтказган органнинг реестридан кўчирма
Тадбиркорлик субъектининг таъсис ҳужжатларига тад-
биркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказган органнинг 
ўзгаришига олиб келувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритил-
ганда рўйхатдан ўтказувчи органга кўрсатилган ҳужжатлардан 
ташқари, рўйхатдан ўтказган органнинг реестридан кўчирма ҳам 
тақдим қилинади.
Юридик шахсларнинг қўшиб юборилиши оқибатида рўй-
хатдан ўтказувчи орган ўзгарса, бошқа рўйхатдан ўтказувчи ор-


144
ганнинг реестридан кўчирма бошқа рўйхатдан ўтказувчи орган-
нинг давлат реестрида турган юридик шахс томонидан тақдим 
қилинади.
Юридик шахснинг қўшиб олиниши оқибатида рўйхатдан 
ўтказувчи орган ўзгарса, бошқа рўйхатдан ўтказувчи органнинг 
реестридан кўчирма бошқа рўйхатдан ўтказувчи органнинг дав-
лат реестрида турган қўшиб олинаётган юридик шахс томонидан 
тақдим қилинади.
Юридик шахснинг ўзгартирилиши оқибатида рўйхатдан 
ўтказувчи орган ўзгарса, бошқа рўйхатдан ўтказувчи органнинг 
реестридан кўчирма бошқа рўйхатдан ўтказувчи органнинг дав-
лат реестрида ўзгартирилаётган юридик шахс томонидан тақдим 
қилинади.
Кўчирма тадбиркорлик субъекти юридик шахсларнинг дав-
лат реестрида турган рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тад-
биркорлик субъектининг мурожаати олинган пайтдан бошлаб 
бир кун мобайнида берилади. Бундай ҳолларда тадбиркорлик 
субъектига илгари у давлат рўйхатидан ўтказилган сана ҳамда 
рўйхатдан ўтказган орган ҳақидаги маълумот кўрсатилган давлат 
рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома берилади.
Тегишли рўйхатдан ўтказувчи орган икки кун мобайнида 
ушбу тадбиркорлик субъекти юридик шахслар давлат реестри-
да турган органга тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан 
ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхасини ёки рўйхатдан 
ўтказиш ҳужжатларини тақдим этиш ҳақида сўровнома юборади. 
Ушбу тадбиркорлик субъекти юридик шахслар ўтказилганлиги 
ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси ёки тегишли сўровномани ол-
ганидан кейин, унинг рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини тадбир-
корлик субъектини янги рўйхатдан ўтказган органга юборади ва 
бу ҳақида давлат реестрига тегишли ёзув киритади ҳамда солиқ 
ва статистика органларига бу ҳақида маълум қилади.
Тадбиркорлик субъектларининг таъсис ҳужжатларига ки-
ритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан 
ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи 
органлар томонидан уларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун 
ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказилади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   220




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling