Тадбиркорлик субъектлар фаолияти устидан давлат назорати
Download 107.26 Kb.
|
dokument microsoft word 4
Текширувлар муддатлариТадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишни ўтказиш муддатлари ўттиз календарь кундан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда махсус ваколатли органнинг қарорига биноан бу муддат узайтирилиши мумкин, бунда ушбу қоида кичик тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилиши мумкин эмас. Текширишни ўтказиш учун асос бўладиган ҳужжатлар текширилаётган тадбиркорлик субъектига тилхат олинган ҳолда топширилган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади. Текширилаётган тадбиркорлик субъектининг мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортганлиги текширишни бекор қилиш учун асос бўлмайди. Текширилаётган тадбиркорлик субъекти мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортган тақдирда, назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси томонидан унинг ўзи ва текширилаётган тадбиркорлик субъекти имзолайдиган далолатнома тузилади. Текширилаётган тадбиркорлик субъекти мазкур далолатномани имзолашдан бош тортганда, далолатномага тегишли ёзув киритилади. Бу ҳолда далолатнома имзоланган пайт текширишни ўтказиш бошланган пайт ҳисобланади. Текшириш натижалари тўғрисидаги далолатнома (маълумотнома) текширилаётган тадбиркорлик субъектига топширилган кун текширишни ўтказиш тугаган кун ҳисобланади. Текширилаётган тадбиркорлик субъекти тешириш натижалари тўғрисидаги далолатномани (маълумотномани) олишдан бош тортганда, назорат қилувчи органнинг мансабдор шахси бу ҳақда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатномага (маълумотномага) тегишли ёзув киритади ва шу пайтдан эътиборан текшириш тугаган ҳисобланади. Бу ҳолда текшириш натижалари тўғрисидаги далолатноманинг (маълумотноманинг) бир нусхаси тадбиркорлик субъектига почта орқали буюртма хат билан юборилади. Режадан ташқари текшириш. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари текшириш учун махсус ваколатли органнинг текширилаётган объект номини, солиқ тўловчининг идентификация рақами, текширув ўтказиш мақсади, муддатлари ҳамда уни ўтказиш сабабларининг асослилиги кўрсатилган ҳолда режадан ташқари текшириш ўтказиш тўғрисида чиқарган қарори, шунингдек текширишни амалга оширувчи тегишли мансабдор шахслар таркиби ва текширувни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғи асос бўлиб хизмат қилади. Режадан ташқари текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан қуйидаги ҳолларда ўтказилиши мумкин: а) текширувларни ўтказиш зарурати Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларидан келиб чиққанда; б) назорат қилувчи органга тадбиркорлик субъекти томонидан қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида қўшимча маълумотлар келиб тушганда; в) фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олди олинаётганда; г) санитария-эпидемиология вазияти мураккаблашганда, шунингдек қўшни давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиши эҳтимоли вужудга келганда. Шунингдек назорат қилувчи органларга тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини текширишни сўраб, асослантирилган илтимос билан мурожаат этган тақдирда ҳам режадан ташқари текшириш ўтказилиши мумкин. Download 107.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling