Тадкимоти бажарди: 107-гурух талабаси Пардаев Ойбек Кабул килди: Фан укитувчиси Ш. Холмуродов
Компьютернинг салбий ва ижобий томонлари
Download 0.84 Mb.
|
АТ фани Пардаев Ойбек
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.Саноқ тизимлари ва уларнинг ишлатилиши
- 3. Ахборотларни ўлчаш ва уларни қайта ишлаш воситалари
- Фойдаланилган адабиётлар
Компьютернинг салбий ва ижобий томонлари.
Компьютердан фойдалананиш бўйича маълум меъёрлар, қоидалар ва талаблар мавжуд. Бўнга компьютернинг жойлашиши, хонанинг ёруғлиги, ҳаво алмашишига бўлган талаблар ва техника хавфсизлиги қоидалари киради. Компьютер ишлаш вақтида ўзидан электромагнит тўлқинларни тарқатади, бу эса ўз навбатида компьютердан узоқ вақт фойдаланилганда инсон соғлиғига зарар етказади. Компьютернинг нотўғри жойлашиши фойдаланувчининг танаси тузилишига, компьютер жойлашган хонанинг ёруғлик даражаси эса компьютернинг фойдаланувчи кўриш қобилиятига таъсирини белгилайди. Мактаб ёшигача бўлган фойдаланувчи компьютер билан 15-20 минут ишлаши мумкин. Мактаб ёшидаги 1-2 соат оралиғида компьютерда ишлаши мумкин. Катталар эса бир иш куни давомида 3-4 соат атрофида ишлаши мумкин. 2.Саноқ тизимлари ва уларнинг ишлатилиши Ҳисоблаш техникаси саноқ тизимлари билан чамбарчас боғлиқ. Бизга маълум бўлган 10 лик саноқ тизимида 10 та рақам: 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9; 8 лик саноқ тизимид а 8 та рақам: 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7; 16 лик саноқ тизимида 16 та рақам: 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, А, В, С, D, E, F мавжуд. Масалан 8 лик саноқ тизимидаги сонни 2 лик саноқ тизимида ифодалаш учун иккиликнинг камида 3 та рақами керак бўлади. Бу учлик триада деб аталади: 8 лик: 0 1 2 3 4 5 6 7 2 лик: 000 001 010 011 100 101 110 111 Бу қоидадан фойдаланиб, 8 лик саноқ тизимидаги сонни иккилик саноқ тизимига бевосита ўтказиш мумкин. Иккилик саноқ тизими компьютернинг арифметик асоси бўлиб ҳисобланади, чунки ҳамма мантиқий ва арифметик амаллар шу тизимда бажарилади. Ўнлик саноқ тизими компьютерда маълумотларни киритиш ва чиқариш учун ишлатилади, чунки биз маълумотларни шу тизимда тасаввур қиламиз. Саккизлик саноқ тизими оралик тизими дейилиб, компьютерда иккиликдан ўнликка ва ўнликдан иккиликка ўтиш хизматини бажаради. Ўн олтилик саноқ тизими ҳам кўп ишлатилиб, у айрим дастурлаш тилларида ҳам ишлатилади, масалан Ассемблер, С ва бошқа. 3. Ахборотларни ўлчаш ва уларни қайта ишлаш воситалари Ахборот ҳам бошқа кўпгина тушунчалар (вақт ҳарорат, масофа ва ҳ.к.) каби ўлчанади. Ахборотлар компьютер хотирасида файллар кўринишида сақланиб, улар ўз ҳажмига эгадир. Ахборотни ўлчаш учун унда иштирок этган ҳарф, рақам ва бошқа белгилар 0 ва 1 рақамларидан иборат бўлган сон билан алмаштирилади. Ахборотнинг энг кичик ўлчов бирлиги сифатида БИТ қабул қилинган, у инглиз тилидаги binory digit сўзидан олинган бўлиб, иккилик рақами деган маънони англатади. Масалан: 100101101 сонида 9 та БИТ бор, чунки унда 9 та 0 ва 1 рақамлари иштирок этмоқда. БИТ дан каттароқ ўлчов бирлиги сифатида БАЙТ қабул қилинган: 1 БАЙТ 8 БИТ. БАЙТ дан катта ўлчов бирлиги КИЛОБАЙТ деб номланади (Кб). 1 Кбқ1024 БАЙТ. Кб дан катта ўлчов бирлиги МЕГАБАЙТ (Мб)дир. 1Mбқ1024Кб. Энг катта ўлчов бирлиги ГИГАБАЙТ (Гб). 1Гбқ1024Мб. Фойдаланилган адабиётлар. 1. Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси. 2. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. 3. «Таълим тўгрисида» ги қонун. 4. «Ахборотлаштириш тўгрисида» ги қонун. 5. Компьютер программалари ва маълумотлар базасини ҳимоялаш тўгрисида» ги қонун. 6. Шафрин Ю «Основў компьютерной технологии» : Ўқувчи маълумотномаси, М :1997 7. Ғуломов С.С. ва бошқалар. Иқтисодий информатика. Тошкент, "Ўзбекистон", 1999 й. 8. www.ziyonet.uz 9. www.edu.uz 10. www.terdu.uz Т А М О М Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling