Тадкимоти бажарди: 107-гурух талабаси Пардаев Ойбек Кабул килди: Фан укитувчиси Ш. Холмуродов
Сичқонча, клавиатура, монитор ва уларнинг вазифалари
Download 0.84 Mb.
|
АТ фани Пардаев Ойбек
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭҲМ ривожланиш босқичлари ва авлодлари
Сичқонча, клавиатура, монитор ва уларнинг вазифалари.
Сичқонча (ингл. моусе – сичқон) маълумот киритиш қурилмаси бўлиб, бирор текислик бўйлаб ҳаракатлантирилганда тагидаги лазер нури ҳаракат ҳақидаги маълумотни компьютерга узатади ва экрандаги кўрсаткич (курсор) мос йўналишларда ҳаракатланади. Сичқончанинг тугмалари ёрдамида компьютерга бирор буйруқ бериш, ундаги дастурлар ва жараёнларни ишга тушириш ҳамда ҳужжатларни очиш мумкин. Клавиатура (ингл. кейбоард) муайян қурилмани бошқариш ёки ахборотни киритиш учун мўлжалланган тугмалар (клавишалар) тўпламидан иборат бўлган қурилма ёки экрандаги тасвир. Техник ва механик қурилмаларни (калькулятор, компьютер, телефон, касса аппарати) бошқариш учун алифбо-рақамли клавиатуралар қўлланилади. Клавиатуралардаги ҳар бир тугмага бир ёки бир неча белги бириктирилади. Тугма бирикмалари клавиатурадан бажариладиган амалларнинг сонини кўпайтиришга имкон беради. Монитор компьютернинг иш жараёнида вужудга келадиган ахборотларни экранда ёритишга хизмат қиладиган қурилма. Монитор график ёки матн ҳолатида ишлаши мумкин. Матн ҳолатида белги ўринлари дейилувчи алоҳида қисмларга, график ҳолатида эса пиксел номли нуқталарга бўлинади. Монитордаги пикселларнинг умумий миқдори ҳамда ранглар сони мониторнинг имкон даражасини (кенглигини) белгилайди. ЭҲМ ривожланиш босқичлари ва авлодлари Тарихан қисқа вақт мобайнида ЭҲМнинг тўрт авлоди яратилиб, бешинчи авлод машиналари лойиҳалаштирилмоқда. ЭҲМларни авлодларга ажратишда қуйидагиларга асосланади: қандай тузилганлиги, техник характеристикалари, фойдаланувчилар учун қулайлиги, процессор тезлиги ва бошқа. Дастлабки ЭҲМлар 40-йиллар охирларида яратилган бўлиб, улар электр лампалар асосида қурилган эди. Уларнинг ўлчамлари катта, электр қувватини кўп истеъмол қилади, амалларни бажариш тезлиги паст, катта миқдордаги ахборотларни сақлай олмайди ва ишончсизлиги билан ажралиб, бунинг устига кам сонли мутахассисларгина ундан фойдалана олар эди. Ундан оммавий фойдаланиш имконияти йўқ эди. 1981 йилда дастлаб «катта» компьютерлар, принтерлар, электрон ёзув машиналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган машҳур IBM фирмаси IBM PC деб номланган биринчи шахсий компьютерини чиқарди. IBМ фирмасининг шахсий компьютери янги даврни очди. IBM фирмаси бизнес соҳасида биринчилар қаторида бўлмасада, унинг компьютерлари қатор ижобий хусусиятларга эга эди. Рақобатдош фирмаларнинг компьютеридан фарқли равишда, IBM PC шахсий компьютерларининг биринчи нусхаси бошқа ишлаб чиқарувчилар дастурлари ва қурилмаларини ишлата оладиган, осон ўзгарувчи тизим бўлиб чиқди. Айниқса, шу хусусият билан бу компьютерлар ҳамманинг диққат эътиборини тортди. Унинг устунликлари қуйидагилар: 1.Янги компьютерни тўлиқ сотиб олиш шарт эмас, янги блок сотиб олиш етарли. 2.Фойдаланувчи ўз хоҳишига кўра компьютерга керакли бўлган қисмини сотиб олиб, ўзи такомиллаштириб бориш имконоятига эга. 3.Таъмирлашнинг бориши осонлаштирилган (бузилган қурилмани топиш ва уни янгисига алмаштириш учун, «катта» мутахассис бўлиш шарт эмас). Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling