Тадкимоти бажарди: 107-гурух талабаси Пардаев Ойбек Кабул килди: Фан укитувчиси Ш. Холмуродов


«Информатика ва ахборот технологиялари» фанининг асосий мақсад ва вазифалари


Download 0.84 Mb.
bet3/6
Sana17.06.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1550848
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
АТ фани Пардаев Ойбек

1.«Информатика ва ахборот технологиялари» фанининг асосий мақсад ва вазифалари.
Информатиканинг бош вазифаси ахборотни янгилаш, услуб ва воситаларни ишлаб чиқиш ва ахборотни қайта ишлашнинг янги технологияларини яратишдир.
Информатика инсон фаолиятининг турли жабҳалардаги ахборотларни излаш, тўплаш, сақлаш, узатиш, қайта ишлаш ва фойдаланиш масалалари билан шуғулланадиган фандир. У ахборот ва уни қайта ишловчи техникавий, ҳамда дастурий воситаларга асосланади.
Информатика фани ўрганадиган учта асосий тушунча бор:
-ахборот;
-компьютер;
-алгоритм ва дастур.
Ахборот тушунчасида ахборотлар ва уларни қайта ишлаш масалалари ўрганилади. Компьютер тушунчасида эса компьютернинг техник ва дастурий таъминотлари ўрганилади. Алгоритм ва дастур тушунчасида масалаларни алгоритмлаштириш ва дастурлаш технологиялари ўрганилади.
Компьютер тушунчаси. Ҳисобларни бажариш, шу жумладан электрон шаклдаги ахборотни олдиндан белгиланган алгоритм бўйича қабул қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва ишлов бериш учун мўлжалланган электрон машина. Компьютер сўзи инглиз тилидаги “to compute”, “computer”, сўзларининг ҳосиласи бўлиб, улар “ҳисоблаш”, “ҳисоблагич” деб таржима қилинади. Дастлаб инглиз тилида бу сўз, механик қурилмани жалб қилиб ёки унинг кўмагисиз арифметик ҳисобларни бажарадиган инсонни англатган. Кейинчалик унинг маъноси машиналарнинг ўзига кўчирилди, бироқ, замонавий компьютерлар математика билан бевосита боғлиқ бўлмаган кўплаб масалаларни ҳам бажарадилар. XX асрнинг 90-йилларидан бошлаб, компьютер атамаси электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) атамасини амалда сиқиб чиқарди. Компьютер қуйидаги асосий блоклардан иборат:
  • асосий хотира;
  • процессор;
  • ташқи қурилмалар.

Компьютер - бу турли ҳажмдаги, ҳар хил кўринишдаги ахборотларни тезлик билан ишлаб беришни таъминловчи универсал автоматик қурилмадир.
Ноутбук ва нетбуклар.
Ноутбук – мобил ихчам шахсий компьютер. Унинг асосий қисми ва монитори бирлашган ҳолда бўлади. Бундай компьютерларнинг кўпчилиги деярли стандарт клавиатурага, компьютер графикаси воситаларига эга. Бундай компьютерлар унчалик катта бўлмаган қаттиқ дисклар ёки оптик дисклар билан ишлайди.
Нетбук - Интернетдан фойдаланиш ва офис дастурлари билан ишлаш учун мўлжалланган кичик ноутбукдир. Нетбуклар ихчам ўлчамлари, кичик вазни, кам энергия истеъмоли ва нисбатан арзон нархлари билан ажралиб туради.
Нетбуклар Ноутбукларга нисбатан енгил, ихчам ва фойдаланишда жуда қулайдир. Нетбукларда Ноутбукларга нисбатан айрим ташқи қурилмалар мавжуд бўлмайди, масалан, компакт дискларни ўқиш қурилмаси.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling