СУРУНКАЛИ МИЕЛОЛЕЙКОЗ
СУРУНКАЛИ МИЕЛОЛЕЙКОЗ (СМЛ) - миелопролифератив касаллик бўлиб, патологик полипотент ўзак ҳужайраларнинг клонал ўзгариши билан ҳарактерланади ва улар махсус хромосом аномалияга эга (Ph-хромосома). СМЛ да миелоид қатор эрта ҳужайраларининг кучли бошқарувсиз бўлиниши кузатилади. СМЛ лейкозларнинг 15-20% ини ташкил қилади.
СМЛ клиникаси.Сурункали, прогрессив ва бласт фазалари фарқланади
Анемия: умумий холсизлик, бош оғриши, бош айланиши, тез чарчаш, иш қобилияти пасайиши, кўз олди тиниши безовта қилади
Гепатоспленомегалия: ўнг ва чап қовурға остида оғирлик
Интоксикация: кўп терлаш, озиш, ҳарорат ошиши, диспептик ўзгаришлар
Суякларда оғрик.
СМЛ диагностикаси: Умумий қон таҳлили:
Анемия, тромбоцитоз 20-30% да, ЭЧТ ошиши
Лейкоцитоз 20х10*9/л ва кўп, лейкоформула чапга силжиши: метамиелоцитлар, миелоцитлар, промиелоцитлар пайдо бўлиши
Эозинофиллар ва базофиллар ошиши - «эозинофил-базофил ассоциацияси».
Миелограмма: Гранулоцитар ўсиқ асосан ёш ҳужайралар ҳисобига ошган, натижада лейкоцитар ва эритроид элементлар нисбати 10:1 ва хаттоки 20:1 ни ташкил қилади .
Трепанобиопсия:
гемопоэтик тўқима гиперплазияси ёғ тўқимани сиқиб чиқаради
Цитохимия: нейтрофиллар ишқорий фосфатазаси активлиги камайиши
Цитогенетика: Ph-хромасома 95%.да аниқланади.
СМЛ ни ДАВОЛАШ: Суяк кўмиги трансплантацияси
Химиотерапия: Гидроксимочевина (гидреа) 2-3 г/сут, гливек
Do'stlaringiz bilan baham: |