Таьлимнинг техналогик модели
Download 52.47 Kb.
|
4-амалий машгулот (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЭРИТРЕМИЯни ДАВОЛАШ
- МИЕЛОМ КАСАЛЛИГИ МИЕЛОМ КАСАЛЛИГИ (плазмоцитома, Рустицкий-Калер касаллиги)
ЭРИТРЕМИЯ ДИАГНОСТИКАСИ:
Умумий қон таҳлили : гемоглобин ошиши 160-250 г/л эритроцитлар ошиши 10х10:12/л ва кўп тромбоцитоз Лейкоцитоз, миелоцит, метамиелоцитгача чапга силжиш, Ретикулоцитлар ошиши, гематокритнинг кескин ошиши Миелограмма : Эритроид элементлар ошиши Трепанобиопсия : Гемопоэтик тўқима ҳажми ошиши ёғ тўқима ҳажмининг камайишига олиб келади. Гемопоэтик тўқима миелопоэз уч ўсиғидан иборат: гранулоцитар, мегакариоцитар ва эритроид ўсиқ, асосан эритроид ўсиқ хисобига. ЭРИТРЕМИЯни ДАВОЛАШ:Эритроцитаферез Цитостатиклар: гидроксимочевина 0,5-1 г хафтада 2-3 марта, имифос 50 мг в/и кун ора 10-15 инъекция Интерферон альфа 1-3 млн МЕ хафтада 2-3 марта м/и ёки в/и Дезагрегантлар: курантил, аспирин, трентал. МИЕЛОМ КАСАЛЛИГИ МИЕЛОМ КАСАЛЛИГИ (плазмоцитома, Рустицкий-Калер касаллиги) - В-лимфоцитлар эрта ҳужайраларидан иборат ўсма бўлиб, охирги босқич - плазматик ҳужайраларгача етилиш ҳусусиятини сақлаб қолган ва иммуноглобулинлар секреция қилиш қобилиятига эга. ЭТИОПАТОГЕНЕЗИ: В-лимфоцитлар мутацияси ҳисобига патологик плазматик ҳужайралар диффуз ёки ўчокли пролиферацияси кузатилиб, бу плазмоцитлар парапротеинлар ишлаб чиқаради ва гиперпротеинемияга олиб келади Миелом ҳужайралар остеокласт активловчи омил ишлаб чиқариб, ясси суяклар, умуртқа поғонаси, найсимон суяклар проксимал қисми деструкциясига, остеопорозга олиб келади. КЛИНИКАСИ: Суяк ва суяк кўмиги жарохатланиши: миелодепрессия (анемия), суякларда оғрик, патологик синишлар, суяк ўсмалари Парапротеинемия: нефропатия, амилоидоз, полинейропатия, юқори қовушқоқлик синдроми Иккиламчи иммунодефицит: рецидивланувчи бактериал инфекция, антителолар етишмовчилик синдроми Интоксикация: умумий холсизлик, иш қобилияти пасайиши, тез чарчаш Кейинчалик буйрак етишмовчилиги белгилари, дерматозлар, бўғимда оғрик, юрак мушаги жарохатланиши қўшилади. ДИАГНОСТИКАСИ: 1 босқичда гемоглобин 100 г/л дан кўп, зардоб кальций нормал , остеолиз йўқ ёки солитар суяк кўмиги ўчоғи бўлади 2 босқичда гемоглобин 100-85 г/л , остеодеструкция кузатилади. 3 босқичда гемоглобин 85г/л дан кам. Кучли остеодеструктив жараён хос. Миелограмма: суяк кўмигида плазматик ҳужайралар ошган 10-15%; Пешобда Бенс-Джонс оқсили; Рентгенологик текширишда скелет суяклари деструкцияси, остеопороз асосан ясси суякларда Парапротеинемия: умумий оқсилнинг 90-150 г/л гача ошиши, гиперглобулинемия ЭЧТ 50 мм/соат дан ошиши; Патологик иммуноглобулинлар ошиши мавжуд бўлса ташхис аниқ бўлади ; Суяк кўмиги плазматик ҳужайрали инфильтрацияси 10% дан кўп; Моноклонал иммуноглобулинопатия (зардоб М-градиенти, пешобда Бенс-Джонс оксили) Рентгенологик суяклар деструкцияси белгилари; ДАВОЛАШ: Цитостатиклар: сарколизин, циклофосфан Преднизолон Интерферон альфа Патологик синиш хавфида локал нурли терапия Антибактериал терапия Буйрак етишмовчилигини даволаш: диуретиклар, ишқорий суюқликлар қуйиш, анаболиклар Дезинтоксикация Плазмаферез Остеопорозни даволаш: кальцитонин, вит.Д3 ва Е қонда кальций микдорини текшириб туриш билан Download 52.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling