Tahliliy-hisobot
отчет (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Поездлар харакати хавфсизлигининг холати ва техник воситаларнинг тахлили.
Жами
|
6 |
6 |
Хисобот даврида станция ишчилари тиббий кўрикни ўз вақтида ўтяпти.
Лавозим вазифалари ва иш технологияларини бажаришда хатоликка йўл қўйилмаган.
Станцияда янги ишга қабул қилинган ишчилар йўқ.
Поездлар харакати хавфсизлигининг холати ва техник воситаларнинг тахлили.
Станция йўллари, стрелка ва сигналларнинг жойлашуви станция ТБДсига асосан текширилган ва аслига тўғри. Хозирги холатида станция йўллари, стрелка ва сигналларнинг жойлашуви станция ТБДсига асосан аслига тўғри.
Станция бошлиғининг норматив хужжатларига асосан июн ойида хар декадада тўсатдан текширувлар ўтқазилиб, асосий эътибор ишчи-ходимлар томонидан лавозим йўриқномаларининг талабларини бажаришлари, ТФҚ, ПХЙ, алоқа ва ишорат йўриқномаси, станция ТБДиси, поездлар харакати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган 2015йил 05 январ кунидаги 1-Н буйруғининг талабларининг бажарилишлари, вагонларнинг тормоз бошмоғи билан махкамланиши станция ТБДисининг 24-бандига асосан бажарилганлиги, уларнинг бутлиги ва сақланишига қаратилган.
Хисобот даврида 2 марта тўсатдан текширув ўтқазилиб, шундан 2 таси тунги. Текширув вақтида кичкина камчиликлар аниқланган бўлиб жойида бартараф этилган.
Станция хўжалиги, йўллари, стрелкалари, электр таъминоти хамда алоқа ва ишорат қурилмаларининг холатларини текшириш бўйича хисобот даврида 1 марта ойлик комиссиявий кўрик ўтказилган бўлиб, 40 та камчиликлар аниқланган. Шулардан ПЧ-15- 30, ШЧ-9- 5, ЭЧ-7 - 5.
Корхоналар ишчилари томонидан Ойлик комиссиявий кўрик давомида аниқланган камчиликларни бартараф этилиши бўйича назорат текшируви ўтқазилган. Хисобот даврида аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилган. Станцияда Корхоналар ишчилари томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этилиши бўйича қаттиқ назорат ўрнатилган.
Станция ишчи-ходимларининг техник билим даражасини ошириш мақсадида тасдиқланган тематик режа асосида доимий техник машғулотлар ўтқазилиб келиняпти. Техник машғулотларда ТФҚ, ПХЙ, алоқа ва ишорат йўриқномаси, станция ТБДиси, поездлар харакати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган 2021йил 05 январ кунидаги 1-Н, вагонлар бутлигини таъминлашга қаратилган 2009йил 02 июн кунидаги 25-Н буйруқларининг ва 2004йил 29 июн кунидаги ГИ-16-4-5 талаблари, махаллий йўриқномалар хамда “ЎТЙ” АЖ ва МТУ дан келган шошилинчнома ва буйруқлар хар бир ишчи-ходимга етказилган холда ўрганилмоқда. Амалий техник машғулотлар хар ойда темир йўл устаси ва электромеханикларни таклиф этган холда биргаликда ўтказиляпти.
Станцияда хисобот даврида поездлар харакати хавфсизлигини таъминлашда камчиликларга йўл қўйилмаган.
Вагонлар шикастланиши холати аниқланмаган.
Поездларнинг кириш сигналида туриб қолиш холати -
Машинистлар томонидан берилган камчиликлар -
Алоқа ва ишорат қурилмалари хисобот даврида қониқарли даражада ишлаган.
Ствнция бошлиғининг норматив хужжатларига асосан январ ойида йўловчи поездларининг маршрутлари, поезд ўтиб кетгандан кейин холати бўйича поездлар диспетчерига айтиб китобга ёзув киритган холда текширилди.
Станцияда ёнғин ўчирувчи жихозлар мавжуд, Станция бошлиғи, навбатчиси, хамда электромезаниклар хоналарида ёнғин ўчирувчи жихозлар қониқарли даражада ишлаяпти.
Хисобот даврида харакат хавфсизлиги бўйича “ЎТЙ” АЖ да содир этилган холатлар бўйича келган барча шошилинчномалар хар бир ишчи-ходимга етказилган ва имзо қўйдириб таништирилган.
Поездлар харакати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган 2021йил 04 январ кунидаги 1-Н буйруғи билан барча ишчи-ходимлар имзо қўйдириб таништирилган.
Сўзлашув регламенти бўйича Градиент-12СН қурилмаси доимий эшитиляпти.
2021 йил шу кунга қадар “Ўзбекистон темир йўллари” Акциядорлик Жамияти тасарруфидаги станцияларда содир этилган харакат хавфсизлиги бузилиши холатлари таништирилган.
Техник машғулотларда асосий эътибор СЦБ қурилмаларининг носоз холатида поездларни қабул қилиш ва жўнатиш тартиблари, манёвр ишлари жараёнида машинист ва поезд тузувчилари томонидан сўзлашув қоидалари, поездлар харакати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган 2021 йил 04 январ кунидаги 1-Н буйруғининг талабларининг бажарилишлари, вагонларнинг тормоз бошмоғи билан махкамланиши станция ТБДисининг 24-бандига асосан бажарилганлиги, уларнинг бутлиги ва сақланишига қаратилган.
Қўшимча техник машғулотларда асосий эътибор ишчи-ходимлар томонидан лавозим йўриқномаларининг талабларини бажаришлари, ТФҚ, ПХЙ, алоқа ва ишорат йўриқномаси, станция ТБДиси, поездлар харакати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган 2021йил 05 январ кунидаги 1-Н буйруғининг талабларининг бажарилишлари, вагонларнинг тормоз бошмоғи билан махкамланиши станция ТБДисининг 24-бандига асосан бажарилганлиги, уларнинг бутлиги ва сақланишига қаратилган.
Станцияда техник машғулотлар ўтиш учун барча адабиёт ва кўргазмали қуроллар мавжуд.
Станцияда сув ва электроэнергияни тежаш мақсадида назорат қилиб бориш учун электр хисоблагичлар ўрнатилган ва улар соз холатда.
Станцияда дизель-генератор соз холатда.
Станцияда хисобот даврида алоқа ва ишорат қурилмаларининг ўчиш холатлари кузатилмаган.
Download 83.76 Kb.
Do'stlaringiz bilan baham:
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling