Таховий ақидасининг енгил шарҳи


" :نمحرلا("ماركنا و للاجلا وب كبر هجو عقبي و ،نمف مهيلع نم لك


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/105
Sana18.12.2022
Hajmi1.36 Mb.
#1027563
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105
Bog'liq
1 Ақидаи Таҳовийя

 "
:نمحرلا("ماركنا و للاجلا وب كبر هجو عقبي و ،نمف مهيلع نم لك

56
 ،
52
)
(Ибни Касир рахимахуллох бу оятни куйидагича тафсир киладилар: 
“Аллох таоло барча халкига оммавий хабар бериб айтади: Хар бир жон 
ўлим (жон топшириш аччиглиги)ни тотгувчидир. Ёлгиз Аллохнинг Ўзигина 
ўлмас зот. Жину инсон тоифалари, фаришталар ва аршни кўтариб 
тургувчи малоикаларнинг хаммаси ўладилар. Яккаю ягона Каххор 
зотгина доимий колгувчидир. Шунинг учун хам Ул зот аввалги 
бўлганидек, охирги хамдир. Бу оятда барча халкларга таъзия бериш бор. 
Чунки, ўлмасдан хеч ким колмас. Хамма ўлиб бўлгач, Аллох Киёматни 
коим килади. Кейин халкларнинг амалларига, каттасию кичиги, озию кўпи 
ва ошкорасию яширинчасига караб, мукофот ё жазо беради. Ул зот 
зарранинг мисколича хам зулм килмайди). 
2
. 
كي و
ديري مم إ نو
 
7- 
матн: Аллох таоло хохлаган нарсаларгина амалга ошар. Ул 
зот хохламаган нарса хеч качон амалга ошмас. 


Шарх: Бу сўзлар Кадария ва Муътазила тоифаларининг 
даъволарини ботилга чикаради. Уларнинг даъвосича, Аллох таоло 
одамларнинг баридан Иймонни хохлаган, кофир эса куфрни хохлаб 
кофир бўлган эмиш. Бу даъво бемаъни, бўлмагурдир. Чунки Куръон, 
суннат ва соглом аклга каршидир.
Кадарияларга, Аллохнинг такдирини инкор килганлари учун, 
кадариялар деб ном берилди.
Муътазила фиркаси: Булар Амр бин Убайд, Восил бин Ато ва 
уларнинг шогирдлари бўлади. Муътазила калимаси, четга ажралиб 
чикканлар маъносини англатади. Булар иккинчи хижрий аср бошларида 
Ал-Хасанул-Басрий рахимахуллох мажлисидан ажралиб, ўзлари алохида 
четда ўтиришарди. Катода рахимахуллох каби олим тобиъийнлар: Булар 
муътазилалар бўлади, дейишарди. Шу ўринда мавзудан ташкари бўлса 
хам маълумот учун адашган муътазила тоифасининг акидаси тўгрисида 
тўхталиб ўтамиз, иншааллох. Муътазилалар ўз мазхабларини бешта 
аслга бино килишган. Уларни куйидагича номлайдилар: Адл, тавхид, 
ваъийдни бажариш, икки манзил орасидаги манзил ва яхшиликка амр 
килмок хамда ёмонликдан кайтармок. Муътазилалар бу асосларида 
хакка ботилни кийгазишди. Зеро, бидъат ахлининг ахволи шунака 
бўлади.
Адл: Муътазилалар, бу асосларида Аллохга адолат сифатини 
беришиб, бунинг никоби остида такдирга иймон келтиришни йўкка 
чикаришди. Айтишдики: Аллох таоло ёмонликни яратмайди. Чунки, 
ёмонликни бандаларига кисмат килиб, сўнг уларнинг килмишлари учун 
уларни азоблаш, зулм бўлиб колади. Аллох таоло адолатли зот, зулм 
килмайди. Муътазилаларнинг бу бузук асосларидан шу нарса келиб 
чикадики, Аллох таолонинг мулкида, Ул зот хохламаган нарсалар хам 
бўлиб кетаверади ва У зот бир нарсани хохлаганда, у нарса амалга 
ошмайди. Масалан: Аллох таоло хохламаса хам котил ўз хохиши ва 
куввати билан одам ўлдиради,деб тушунишади. Улар Аллохни ожизлик 
сифати билан сифатлаган бўлишади. Аллох таоло бу нарсалардан пок 
зотдир.
Тавхид: Муътазилалар тавхиднинг никоби остида Куръон махлук 
деган сўзларини яширишади. (Ахли суннат вал-жамоат эътикодида 
Куръон Аллохнинг каломидир, махлук эмас.) Улар бу бузук сўзлари 
билан Аллохнинг илми, кудрати ва бошка сифатларини яралмиш нарсага 
чикариб кўйишади.
Ваъийдни бажариш: (Куръон ва хадисдаги дўзах, азоб, Аллохнинг 
газаби ва лаънатидан кўркитиш каби ворид бўлган далилларга ваъийд 
далиллари дейилади. Муътазилалар айтишадики, агар Аллох таоло 
бандаларининг баъзиларини азоб билан кўркитса, ваъдасини бузиб 
уларни азобламаслиги тўгри бўлмайди. Чунки, Аллох таоло ваъдасига 
хилоф иш тутмайди. Шунда муътазилалар тушунчасида Аллох таоло бир 
бандани афв этишни хохласа хам, афв эта олмайди ва магфират 
килишни истаган кишисини хам кечира олмайди.
Икки манзил орасидаги манзил: Муътазилалар тушунчасида катта 
гунох килган киши иймондан чикади. Аммо куфрга кирмайди. Яъни мўмин 
хам бўлмайди, кофир хам бўлмайди. Иймон ва куфр орасидаги манзилда 
бўлади. (Китоб ва суннатнинг кўп далилларига асосан уларнинг бу 
тушунчаси ботил).


Яхшиликка амр килиб ёмонликдан кайтармок: Муътазилалар 
айтишдики: биз нимага буюрилган бўлсак, бошкаларни хам шунга 
буюришимиз шарт ва бизга нима лозим бўлса, бошкаларни хам шунга 
мажбурлаймиз. Улар бу килмишларини амри маъруф ва нахи мункар 
дейишди. Бунинг никоби остида мусулмон халифалар зулм килишганда 
уларга карши бош кўтариб жанг килиш дуруст бўлади, деган 
тушунчаларни яширишади. (Мусулмон халифа агар зулм килиб кўйса хам 
унга итоатсизлик килишдан Расулуллох саллаллоху алайхи ваاсаллам
кўп хадисларида кайтарганлар). 
Ахли суннат вал-жамоат айтадиларки: Аллох таоло такдир 
жихатидан гунохлар бўлишини хохлайди. Аммо Ул зот гунохларни яхши 
кўрмайди, улардан рози бўлмайди ва гунох килишга амр килмайди. 
Аксинча, Аллох таоло гунохларни ёмон кўради, уларга газаб килади ва 
гунохлардан кайтаради.
Аллох таоло нимани хохласа, шу нарса вужудга келади. Нимани 
хохламаса, у нарса хеч качон бўлмайди.

Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling