Таховий ақидасининг енгил шарҳи
матн: Мўминларнинг мухсинлари, яъни эзгули амаллар
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
1 Ақидаи Таҳовийя
- Bu sahifa navigatsiya:
- وه هنإ معيمج بونبلا ررفي الله نإ الله ةمحر نم اوطنقت مهسرنا علع اوفرسا نيبلا يدمبع مي لق إ رفلا :رمزلا} ميحرلا رو 93 .
матн: Мўминларнинг мухсинлари, яъни эзгули амаллар
килувчиларни Аллох афв этади ва Ўз рахмати билан уларни жаннатга киритади деб умид киламиз. Улар хакида хотиржам бўлиб колмаймиз ва уларга жаннат бўлади деб, гувохлик хам бермаймиз. Уларнинг гунохкорларига магфират сўраймиз, уларнинг ахволлари хакида хавфсираймиз ва уларни ноумид килиб кўймаймиз. Шарх: Шайх рахимахуллохнинг айтган бу сўзларини мўмин киши хам ўзи тўгрисида, хам бошкалар тўгрисида, эътикод килмоги лозим. ( Биз яхши мўмин кишининг жаннатга киришини умид киламиз. Агар иймон билан вафот этса уни (жаннатга киради деб) башорат берамиз. Лекин, бу билан бирга у хакда Аллох таолонинг макридан хотиржам бўлиб колмаймиз ва жаннатий бўлди деб катъий сўз айтмаймиз. Мўминларнинг гунохкорларига эса, Аллохдан магфират сўраймиз ва дўзахий бўлди деб, катъий хулоса килмаймиз. Чунки бу билан Аллох таолонинг рахматидан умидсиз колдириш бўлади. Ахли суннат ва жамоат Куръонда ва сахих хадисда жаннат ахлидан деб таъйин килинган кишиларнигина жаннат ахлидан деб катъий гувохлик беришади. Шунингдек, асос билан дўзах ахлидан деб таъйин килинган кимсанигина дўзахий деб, катъий гувохлик беришади. Булардан бошка одам хусусида катъий сўз айтилмайди. Хумаййис шархи асосида). Куйидаги ўнта сабабга кўра ёмонликларни килувчи кимсадан жаханнам азоби сокит бўлади: Биринчиси. Тавба килиш. Тавба холис бўлиши лозим. Бундай тавба бир гунохга хос бўлиб, бошкасига дахлсиз дейилмас. Барча гунохларнинг магфират килинишига тавбадан-да бошка сабаб бўладиган бирор иш йўк. Аллох таоло айтади: وه هنإ معيمج بونبلا ررفي الله نإ الله ةمحر نم اوطنقت مهسرنا علع اوفرسا نيبلا يدمبع مي لق إ رفلا :رمزلا} ميحرلا رو 93 . ( Ушбу оят маъносини Саъдий рахимахуллох бундай тафсир киладилар: “Аллох таоло Ўзининг исроф килгувчи, яъни, кўп гунох килувчи кулларига Ўз саховатининг кенглигини хабар беради ва тавба килишларига имкон колдирмайдиган Кун келиб колишидан олдин, уларни тавба килишларига сафарбар килади. Шунинг учун Аллох таоло айтади: «Эй пайгамбар ва Ул кишининг ўрнида туриб Аллохнинг динига даъват килувчилар, Аллохнинг бандаларига Роббилари номидан хабар бериб айтинг: «Ўз жонларига жабр килган, ховою нафсларига эргашиб, гунохлар килган ва Гайблар Олими бўлмиш Аллохнинг газабига дуч келиб колган эй бандаларим, Аллохнинг рахматидан умидсиз бўлмангиз, яъни ўзингиз ўз кўлингиз билан ўзингизни халокатга улоктирмангиз. Гунохларимиз кўпайиб кетган, уларни йўкотишга йўл йўк, энди бўлганича бўлди деб, яна гунох килишда бардавом бўлмангиз. Сизлар Роббингизни таниб олингиз. Ул зотнинг саховатли эканлигига далолат килувчи исмларини билингиз. Билингизким, шубхасиз Аллох барча гунохларни магфират килади. Гунохлар ширк, катл, зино, судхўрлик ва зулм каби катта гунохларми ёки кичик бўладими, Аллох уларни кечиради. Албатта Ул зот магфиратли ва рахмлидир”. Бу оят факат тавба килган кишиларга тааллукли (шунинг учун ширк хам зикр килинган.) Иккинчиси. Истигфор-Аллохдан магфират сўраш. Аллох таоло айтади. Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling