Таховий ақидасининг енгил шарҳи
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
1 Ақидаи Таҳовийя
- Bu sahifa navigatsiya:
- :ةقاحلا 21 - 71
قاولا تعقو ذئمويف {
{ ةع 21 { ةيهاو ذئموي يهف ءآمسلا تقشناو } 21 ،اهئاجرأ ىلع كلملاو } لمحيو { ةينامث ذئموي مهقوف كبر شرع 21 { ةيفاخ مكنم ىفخت لا نوضرعت ذئموي } 21 {... } 71 } :ةقاحلا 21 - 71 (Маъноси: “Анна ўша Кунда вокеа воке бўлур-Киёмат куни коим бўлур! Осмон ёрилиб, парчаланиб кетур! Чунки у заъиф бўлиб колур! Фаришталар осмоннинг чор-атрофида Аллохнинг амрига интизор бўлурлар. Уларнинг устида Роббингизнинг Аршини у кунда саккиз фаришта кўтариб турур. Ўша Кунда сизлар хисоб-китоб учун Аллохга кўндаланг килинурсизлар. Сизларнинг бирон сирингиз махфий колмас. Кимнинг китоби ўнг кўлидан берилган бўлса, у: “Хой одамлар, менинг китобимни ўкинглар. Дархакикат мен хисоб-китобимга, охиратдаги ажру мукофотга рўбарў бўлишимни билган эдим”, дер. Сўнг у розилик хаётда, мевалари ахли жаннатга якин бўлган юксак жаннатда бўлур. Жаннат ахлига: “Ўтган кунларда килиб ўтган эзгу амалларингиз сабабли ушбу ноз-неъматларни комил суратда еб-ичаверинглар”, дейилур. Энди ўз китоби чап кўлидан берилган кимсага келсак, у дер: “Эх кани эди, менга китобим берилмаса эди! Мен хисоб-китобим, яъни оладиган жазойим нима эканлигини билмасам эди! Эх кани эди, ўша биринчи ўлим барча нарсани тугатувчи-узгувчи бўлса ва Киёматдаги мана бу кайта тирилиш бўлмаса эди! Менга не машаккатлар билан топган мол-дунёйим аскотмади-я! Мулку салтанатим хам халок бўлиб кетди-я!” Ўшанда Аллох жаханнам кўрикчиларига дер: “Уни ушлаб кишанланглар! Сўнгра дўзахга ташланглар! Сўнгра узунлиги етмиш билак бўлган занжирга солиб богланглар!” Чунки у хаёти дунёдалик пайтида улуг Аллохга Иймон келтирмас эди. Мискин-бечорага таом беришга ўзини хам, ўзгаларни хам таргиб килмас эди. Бугун бу ерда унинг учун бирон дўст-мададкор йўкдир! Бирон таом хам йўкдир! Факат йирингдан бўлган бир “таом” борки, уни факат тўгри йўлдан адашган хатокорларгина ерлар”Алоуддин Мансур таржимаси асосида). (Барзах хаётидан кейин Аллох таоло одамларни бекаму кўст кайта тирилтиради. Умматлар йигиладиган жойга махшаргох деб аталади. Аллох таоло у ерга аввалдан охиргача ўтган одамларни йигади. Аллох таоло хар бир нарсага кодир. Кайта тирилишга Иймон келтириш, хадисда келганидек, Иймоннинг олти устунларидан бири хисобланади. Киёмат кунида одамлар яланг оёк, ялангоч ва хатна килинмаган холларида Аллох таолога кўндаланг тик кўйиладилар. Хисоб килиниш мўминларга тааллуклидир. Зеро, кофирлар гунохлари ва куфрларига икрор бўлишиб, дўзахга улоктириладилар. Сирот кўприги жаханнам устида тортилган бўлиб, киличдан ўткир, соч толасидан ингичка ва чўгдан иссикрок бўлади. Одамлар амалларига кадрига караб, унинг устидан ўтадилар. Баъзи кимсалар килган килмишлари сабабли унинг устидан жаханнамга кулаб тушадилар. Бу масалалар гайб бўлиб, инсон аклига солинмайди. Амаллар тарозуда тортилади. Яхшиликлари огир келган банда нажот топади. Ёмонликлари огир келса, зиён кўради.) (Киёмат кунининг бошланишида Аллох субханаху ва таоло сурга икки марта нафха урилишига амр килади. Ўликларга хаёт кайтарилади. Бунга кайта тирилиш дейилади. Дунёдагидек, инсонга рух хам, жасад хам кайта берилади. Сўнгра Аллох таоло одамларни кабрларидан тирик холда чикаради. Бундан кейин фаришталар одамларнинг барчасини Киёмат майдонига хайдаб олиб келадилар. Уларнинг холатлари худди биринчи марта дунёга келган холатларидек, оёк кийимларсиз ялангоёк, либосларсиз ялангоч ва хатна килинмаган холларида бўладилар. Киёмат майдонида халойик бошига огир мусибат тушади. Аллох таоло уларнинг тепаларига бир куёшни якин келтириб кўяди. Дунёдаги биз кўриб турган Куёш, Киёмат кунининг бошланишида нурсиз бўлиб кетади. Киёмат кунидаги куёшнинг кандай эканлигини билмаймиз. Иймон келтириб, кандайлиги хусусида хаёл сурмаймиз. Одамлар амалларига караб терлари ичида, баъзиларниники тўпигигача, бошкаларники тиззасигача, кимники белигача, кимларникидир огзигача бўлади. Мусибат шиддатлашиб кетгач, одамлар тезрок хукм килинишлари учун шафоат излаб пайгамбарлар олдиларига, Одам алайхиссаломдан бошлаб Мухаммад саллаллоху алайхи ваا саллам гача келадилар. Бирор пайгамбар шафоат кила олмас, факат пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ваا саллам гина Роббиларидан одамларнинг тезрок хукм килинишларини шафоат килиб сўрайдилар. Бу шафоат, пайгамбаримиз Мухаммад саллаллоху алайхи ва саллам гагина берилган улуг шафоатдир. Шунда одамлар хукм килина бошланадилар. Кейин амалларга мукофот ё жазо белгиланади. Бу одилона махкамадан кейин одамлар Роббиларига кўндаланг кўйиладилар. Аллох таоло: “Ўша кунда (хисоб килиниш учун Аллохга) кўндаланг килинурсизлар - сизларнинг бирор сирингиз махфий колмас” деди. (Ал-хаакка-18). Бунда одамларнинг сахифалари учиб келади. Бахтли кишиларнинг сахифалари ўнг томонларидан берилади. Бадбахт кимсаларники эса, чап ё орка томонларидан берилади. Шунда одамлар ўзларининг дунёдаги амаллари ёзилган сахифаларини ўкийдилар. Аллох таоло айтади: (Маъноси) “Инсонга дейилур: “Китобингни ўки! Бугун ўз нафсинг ўзинга карши етарли хисобчидир”. (Исро-14). У кунда Аллох таоло хар бир одам билан бевосита, таржимонсиз гаплашади. Сахифалар олингандан кейин, махшаргохдан кетишдан олдин Аллох таоло бандаларини тик килиб кўяди. Бунга хисоб килиниш дейилади. Хисоб килиниш охирига етгач, амаллар тарозуда тортилади. Бу тарозу - хакикий тарозу бўлиб, унинг икки палласи бўлади. Бир палласига яхшиликлар, иккинчи палласига эса ёмонликлар кўйилади. Тарозуда амаллар тортиб бўлингач, одамлар жаханнам устида тортилган сирот кўпригининг устидан ўтмок учун у томонга йўл оладилар. Хадисда келганидек, Киёмат майдонида мушриклару кофирлар кетиб, мўминлар ва уларнинг ораларида мунофиклари колади. Сирот кўпригидан ўтишда мунофиклар жаханнамнинг энг тубига кулайдилар. Мўминлар эса Сиротдан ўтиб жаннатга кирадилар. Кимки, дунёда хакикий дин бўлган Аллохнинг сироти мустакимида юриб хаёт кечирган бўлса, охиратдаги сирот кўпригининг устидан яхши ўтиб кетади.) Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling