Таховий ақидасининг енгил шарҳи
вазифаси юкланган ўлим фариштасига Иймон келтирамиз
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
1 Ақидаи Таҳовийя
- Bu sahifa navigatsiya:
- .نارينلا ررح نم ةررح وا ،ةنجلا 88- матн: Азобга лойик бўлган кимсаларга кабр азобининг бўлишига Иймон келтирамиз. Хамда инсонни кабрда Мункар ва
- Накир исмли фаришталар, унинг Роббиси, дини ва пайгамбари хакида сўрок килишларига хам Иймон келтирамиз. Бу хакда
вазифаси юкланган ўлим фариштасига Иймон келтирамиз.
Шарх: Аллох таоло Сажда сурасининг 11-оятида айтади: :ةدجسلا .ملا}نوعجرُـت مكبر علإ مي ,مكب لكو يبلا توملا كلم مكمفوتي لق إ 11 . Маъноси: “Эй Мухаммад, айтинг: “Сизларга вакил килинган ўлим фариштаси сизларни ўлдиради. Сўнгра Роббингиз хузурига кайтариласизлар”. Ўлим фариштасига ўлдириш нисбати берилди. У, Аллохнинг изни-иродаси билангина рухларни сугуриб олур. Хакикатда эса, ўлдиргувчи зот Аллох таолодир. Ахли суннат ва жамоат рухнинг махлук эканлигига иттифок килишган. 88 . تءمج مم علع ،هيبنو هنيدو هبر نع هربق يف ريكنو ركنم لاؤسو ،ًلاها هل نمك نمل ربقلا بابعبو ضمير نم ةضور ربقلاو . مهيلع الله ناوضر ةبمح لا نعو ،ملسو هيلع الله عل الله لوسر نع رمبخلأا هب .نارينلا ررح نم ةررح وا ،ةنجلا 88- матн: Азобга лойик бўлган кимсаларга кабр азобининг бўлишига Иймон келтирамиз. Хамда инсонни кабрда Мункар ва Накир исмли фаришталар, унинг Роббиси, дини ва пайгамбари хакида сўрок килишларига хам Иймон келтирамиз. Бу хакда Расулуллох ملسو هيلع الله عل ва сахобалардан - улардан Аллох рози бўлсин - келган хабарларга Иймон келтирамиз. Кабр жаннат богларидан бир бог ёки дўзах чукурларидан бир чукурлик бўлади. Шарх: Аллох таоло Гофир сурасининг 45-46-оятларида айтади: ا موقت مويو مي عو اودغ مهيلع نوضرعي رمنلا .بابعلا ءوس نوعرف لآب قمحوإ ل اولخدا ةعمسل }بابعلا د ا نوعرف :رفمفلا 19 - 16 . (Оятнинг маъносини Табарий рахимахуллох бундай тафсир киладилар: “Фиръавнга итоат килгувчиларга Аллох азобининг ёмони билан азобланиш-жаханнам вожиб бўлди. Уларга, Киёмат кунигача, хар куни икки марта, эрта ва кечда олов кўндаланг кўйилади. Киёмат соати келганида, Аллох таоло айтади: “Фиръавнга эргашганларни энг ашаддий азобга киритингиз”. Куртубий рахимахуллох, “Уларга, Киёмат кунигача, хар куни икки марта, эрта ва кечда олов кўндаланг кўйилади”, деган оятнинг кисми хакида айтадиларки: “Бу азоб, дунё билан охират орасидаги барзах-кабр азобидир”). Ўз эгаларига кабрнинг азоби ёки рохати хамда икки фариштанинг сўрокка тутишлари хусусидаги хабарлар Расулуллох اсаллаллоху алайхи ваاсаллам дан мутавотир йўл билан келган. Бунга эътикод килиш хамда Иймон келтириш вожиб бўлади. Мазкур масаланинг кандайлиги борасида гап килмаймиз. Зеро акл унинг кандайлигини била олмас. Билинг, кабр азоби – Барзах азобидир. Азобга лойик бўлган хар бир кимса, кабрга кўйилган бўлса ё кўйилмаган бўлса, йирткич хайвонлар еб кўйган бўлса ё ёниб, кул бўлиб, хавога сочилиб кетган бўлса, дорга осилган ё денгизга чўкиб кетган бўлса, кабрга кўйилган одамда бўлганидек, унинг хам рухига, хам баданига, шубхасиз, кабр азоби бўлади. Масала хосили шуки, диёрлар учта бўлади. Бу Дунё диёри, Барзах диёри ва Охират диёри. Аллох таоло хар бир диёрга хос хукмлар тузиб кўйган. Ул зот инсонни бадан ва нафс-рухдан яратди. Бу Дунё хукмларини баданларга юклади. Рухлар эса баданларга эргашувчидир. Барзах хукмларини рухларга жорий килди. Баданлар эса у диёрда рухларга эргашгувчидир. Жасадларнинг тирилиши ва одамларнинг кабрлардан туриш Куни келганда, рохат ва азоб хукми барига, хам рухларга хам жасадларга бўлади. Агар ушбу маъно хусусида чукур ўйлаб кўрсангиз, кабрнинг жаннат богларидан бир бог ёки дўзах чукурларидан бир чукурлик бўлиши аклга мувофик, хак ва унда хеч кандай шубханинг йўклиги, сизга зохир бўлади. Мана шу масала билан, гайбга Иймон келтирувчилар, бошкалардан ажралиб турадилар. (Аклни наклдан, яъни Куръон ва хадисдан мукаддам кўядиган мўтазилийлар ва улар каби залолатга кетиб колган Хизбут-тахрир тоифалари кабр азобига Иймон келтиришмади. Анъом сурасининг 93- ояти, Тавба сурасининг 101-ояти, юкоридаги оят, Иброхим сурасининг 27- ояти ва бундан бошка оятлар хамда бу хакдаги Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам нинг кўпдан-кўп сахих хадислари уларнинг эътикодларини ботилга чикаради). Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling