Таховий ақидасининг енгил шарҳи
киритган нарсани инкор килиши туфайлигина чикиб кетади
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
1 Ақидаи Таҳовийя
киритган нарсани инкор килиши туфайлигина чикиб кетади.
Шарх: Мазкур матн билан Таховий рахимахуллох Хавориж ва Мўтазила тоифаларнинг эътикодини рад этадилар. Уларнинг тушунчасига караганда, одам катта гунох сабабли Иймондан чикиб кетар экан. Бундай эътикод тўгри эмас. (Мўмин киши Иймонни бузиб юборгувчи амал билангина Иймондан ажралади. Масалан: Иймонни тасаввур килиб бўлмайдиган маълум бир нарсани – (намоз, закот ва рўза кабиларни) - била туриб инкор этиш. Мусулмон киши килган гунохидан тавба килгунига кадар осий бўлиб туради. Маъсиятининг микдорига караб Иймони камаяди. Иймон исми ундан тамоман кўтарилмайди. Факат Иймонни бузиб юборадиган амал килгандагина ундан Иймон бутунлай кўтарилади. Иймоннинг камайиши билан асли йўколмайди, балки заифлашади. Хумаййис шархидан) 22 . ،نمسللمب رارقنا وه :نمميناو هتيلع الله علت الله لوتسر نتع ح مم عيمجو ,نمنجلمب قيد تلاو ،عتقتلاو ةيت خلمب مهنتيب لضمرتلاو ،ءاوس هل ا يف هلهاو ,دحاو نمميناو .قح هلك نميبلاو عر لا نم ملسو .علولأا ةمزلامو ،ىوهلا ةرلمخمو 70- матн: Иймон - тил билан икрор бўлиш ва калб билан тасдиклашдир. Расулуллох саллаллоху алайхи ва саллам дан ривоят килинган шариат хамда диний ишлар баёни хакидаги барча сахих хадислар хакдир. Иймон битта. Иймон ахли унинг аслида тенгдирлар. Улар орасидаги фазилатлироглари (Аллохдан кўпрок) кўрккан, такво килган, хавою нафсига берилиб кетмаган ва энг яхши ишларни лозим тутганлари бўладилар. Шарх: Иймоннинг таърифи хусусида одамлар орасида турли-турли фикрлар айтилган. Молик, Шофиъий, Ахмад, Авзоъий, Исхок бин Рохавайх, бошка Ахли хадислар ва Мадина ахли (барчаларига Аллохнинг рахмати бўлсин!) хамда Зохирийлар ва бир жамоат файласуфлар айтдиларки: Иймон – калб билан тасдиклаш, тил билан икрор бўлиш ва (намоз ва закот каби шариат) устунларига амал килиш. Бизнинг кўп уламоларимиз (яъни Ханафий мазхабининг уламолари) Таховий рахимахуллохнинг зикр килган сўзларини айтишди. Яъни: Иймон – тил билан икрор бўлиш ва калб билан тасдиклаш. (Иймон тўгрисида) яна бир таъриф хам бор. Унда айтиладики: Сўз икки кисмдан иборат. Биринчиси калбнинг сўзи бўлиб, унга эътикод дейилади. Иккинчиси тилнинг сўзи. Буниси эса, Ислом-шаходат калимасини айтиш. Амал хам икки кисмга бўлинади. Биринчиси калб амали бўлиб, унга ният ва ихлос дохил бўлади. Иккинчиси (кўл ва оёк каби) аъзоларнинг амали. Мана шу тўрт нарса йўколса, Иймон тамомила йўколади. Агар калбнинг тасдиклаши йўк бўлса, колган бўлаклар фойда бермайди. Качонки, калбнинг тасдики колиб, колганлари йўк бўлса, мана шу ихтилоф майдонидир. Иймоннинг зиёда бўлиб бориши ва камайишига Куръон, суннат, ва салафларнинг асарлари жуда кўп. Аллох таоло айтади: Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling