80
8.Ушбу кейсдан – “Иқтисодий таҳлил назарияси”, “Бошқа тармоқларда
иқтисодий таҳлил ва аудит”
фанларидан ўтказиладиган машғулотларда
фойдаланиш мумкин.
Кириш
Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг
ҳозирги
босқичида
иқтисодиётни
эркинлаштириш,
мамлакатни
модернизациялаш, макроиқтисодий барқарорликни
таъминлаш эвазига
узлуксиз иқтисодий ўсишга эришишдек долзарб вазифа қўйилган. Бу эса, ўз
навбатида хўжалик юритувчи субъектларни иқтисодий ва молиявий ҳолатини
таҳлил қилишни тақозо этади.
Корхоналарни молиявий ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлардан бири ва
муҳими - молиявий натижалардир. Молиявий натижалар (фойда ёки зарар)
хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий–хўжалик фаолиятини баҳолашда
барометр вазифасини ўтайди. Шу боис, ушбу кўрсаткичларни таҳлил қилиш
шаклланаётган эркин иқтисодиёт шароитида нафақат назарий, балки муҳим
амалий аҳамиятга моликдир.
Корхонанинг молиявий ҳолатига баҳо бериш, тегишли бошқарув
қарорларини қабул қилиш учун молиявий
натижаларни ифодаловчи
кўрсаткичларни комплексли ва тизимли тарзда омилли таҳлил қилиш лозим.
Молиявий натижаларни омилли таҳлил қилиш натижасида корхоналарни
рақобатбардошлигини
таъминлаш, банкротлик ҳолатининг олдини олиш,
фойдани ошириш бўйича мавжуд ички хўжалик имкониятларини аниқлаш орқали
уларнинг молиявий ҳолати барқарорлигини таъминлаш, иқтисодий ва молиявий
салоҳиятини
ошириш,
хўжалик
фаолиятини
иқтисодий
баҳолаш
самарадорлигини ошириш имкони бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: