79
2-Кейс. “Интер-Роҳат ” қўшма корхонаси мисолида
«МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИ ИФОДАЛОВЧИ
КЎРСАТКИЧЛАРНИ ТАҲЛИЛИ»
ПЕДАГОГИК АННОТАЦИЯ
1.
Фаннинг номи: “Молиявий ва бошқарув таҳлили”.
Мавзунинг номи: “Молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичларни
таҳлили” мавзуси бўйича кейс.
2.Ушбу кейснинг мақсади – талабаларни ўрганилган мавзу бўйича
эгаллаган назарий билимлари асосида амалий ҳаракатлар, мулоқотлар,
фикрлаш орқали муайян иқтисодий ва молиявий вазиятни таҳлил қилиш
натижасида тўғри баҳолай олишлари кераклиги билан белгиланади.
Кутилаётган натижалар: корхона молиявий
натижаларини ифодаловчи
кўрсаткичларни комплекс ва системали тарзда омилли таҳлил қилиш
усулларини ўрганиш, молиявий таҳлилни баҳолаш ва
берилган муаммоларни
ечиш. Кейс муқаффақиятли ечиш учун талабалар қуйидаги
натижаларга
эришишлари лозим: молиявий натижаларни ўзгаришига таъсир қилувчи
омилларни аниқлаш ва ҳисоб-китоб қилиш, соф фойда ҳажмини
ошириш
бўйича ички имкониятларни аниқлаш усули, корхонани иқтисодий-молиявий
ҳолатига баҳо бериш;
3.
Ушбу кейс кабинетли ва сюжетли тоифасига киради. Вазиятли ҳолатни
ўтган даврдан ҳозирги давргача бўлган иқтисодий жараёнлардан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: