Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/141
Sana12.08.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1666527
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   141
Bog'liq
Kreativ-pedagogika-asoslari

 
Яратувчанлик 
“Яратувчанлик” тушунчаси бошқа бир ғояни ривожлантириш ва уни 
кенгайтиришга асосланади, яъни берилган вазифалар ану шу ғоя асосида 
бажарилади. Бир ғояни кенгайтириш учун талабалар мавзу, муаммо ёки 
вазифа мазмунин чуқур англаб етишлари ва талаб этилган даражада билимга 
эга бўлишлари лозим.


55 
Талабаларга “яратувчанлик” тушунчаси ҳақида гапирганда, уларга ҳаётий 
мисоллар келтириш мақсадга мувофиқдир (масалан, компьютерлар
реконструкция, кино ва адабий асарлар, илмий тушунчалар ва назариялар
инсонлар ҳаётида юзага келадиган муаммоларни ечиш мақсадида ташкил 
этилган 
ташкилотлар). 
Талабаларда 
ишлаб 
чиқиш 
кўникмасини 
шакллантириша адабий ёки асарларни бир-бири билан таққослаш (баъзан кўп 
бетли асарлар кичкина кам бетли асарлар каби кўп маълумот бермайди) 
машқи катта самара беради”
26
. 
 
5. Педагогларнинг креативлигини ифодаловчи белгилар ва тамойиллар.
Талабаларни креатив фикрлашга ўргатиш, уларда креатив тафаккурни 
шакллантира олиш учун аввало ўқитувчининг ўзи креатив, ижодкор шахс 
бўлиши зарур. Борди-ю, унинг ўзи креативлик сифатларига эга бўлмаса, у 
ҳолда қандай қилиб, талабаларни креатив фикрлашга рағбатлантира олади. 
Чиқариладиган ягона хулоса қуйидагича: ўқитувчининг ўзи креатив, ижодкор 
бўлсагина, талабалар ҳам шундай бўла олади.
Ўқитувчининг ижодкор ва креатив бўлиши ёки бўлмаслиги эмас, балки 
дарсларни ижодкорлик, креативлик руҳида ташкил этиши, янги ғояларни 
таълим жараёнида синаб кўришга интилиши зарур. Дарсларда ўқитувчи 
“креативлик йўл харитаси”га кўра қуйидаги 4 та йўналиш бўйича ҳаракатланади ва 
улардаги ҳаракатлар педагогларнинг креативлигини ифодаловчи белгилар 
(Патти Дрепреау) саналади: 1) ижодий фикрлаш кўникмаларини намоён этиш; 2) 
талабаларни ўқув фанларини қизиқиш билан ўзлаштиришга рағбатлантирувчи 
стратегиялардан фойдалана олиш; 3) инновацион ёндашув ва педагогик 
масалаларнинг ечимини топишга креатив ёндашиш; 4) кутиладиган натижа
27
.
Педагогнинг креативлик потенциали кўп даражали жараён ва у қуйидаги 
тамойилларга таянади (7-расм):
26
Ўша асар. – 22-25-бетлар. 
27
Drapeau Patti. Sparking student creativity (practical ways to promote innovative thinking and 
problem soving). – Alexandria – Virginia, USA: ASCD, 2014. –188 p.

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling