Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Креатив ёндашув асосида ўқув дастурлари ва ўқув манбаларини


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/141
Sana12.08.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1666527
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   141
Bog'liq
Kreativ-pedagogika-asoslari

1. Креатив ёндашув асосида ўқув дастурлари ва ўқув манбаларини 
яратиш. Бир қарашда таълим жараёнини креатив ғоялар асосида ташкил 
этиш ўқув дастурида белгиланган талаблардан четга чиқишдан тасаввур 
қолдиради. Бироқ, креативлик, ижодий ёндашиш ўқув машғулотларини 
мавжуд ДТСга мослаштиради. Қолаверса, ўқитувчилардан ўқитиш 
жараёнига нисбатан креатив, ижодий ёндашувни таъминлашга хизмат 
қиладиган метод, усул ва воситалар машғулотларни методик жиҳатдан 
самарали, тўғри олиб борилишини таъминлайди. 
Педагогик нуқтаи назардан таълим мазмунини шакллантириш қуйидаги 
уч босқичда амалга оширилади (13-расм):
Ўқув материалини ўзлаштириш босқичида таълим мазмунининг ўқув 
модул (фан)лари бўйича яратилган ДТС, ўқув режаси ва ўқув дастури каби 
меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, ўқув манбалари (дарслик, ўқув ва 
методик қўлланма, йўриқнома, тавсиянома ва кабилар)да акс этиши 
таъминланади. 
Таълим мазмуни давлат таълим стандарти, ўқув режалари мазмунида 
намоён бўлади.
13-расм. Таълим мазмунини шакллантириш босқичлари 
Босқичлар 
Умумий назарий босқич
Ўқув босқичи
Ўқув материалини 
ўзлаштириш босқичи


123 
Таълим мазмуни ўқув дастурларида янада батафсил ёритилади.
Дастурда кўрсатилган билим, малака ва кўникмаларни ўқувчилар 
томонидан тўла ўзлаштирилиши ўқитиш жараёни муваффақияти ва 
самарадорлигини белгиловчи мезонлар саналади.
Педагогларда ҳам креативлик сифатларининг тўлақонли намоён 
бўлиши ўқув дастурлари билан ишлашда ҳам кўзга ташланади. Ўқув дастурлари 
орасида муаллифлик ўқув дастурлари педагогнинг креативлик сифатлари, касбий 
фаолиятни ташкил этишга бўлган ижодий ёндашуви, таълим сифати ҳамда 
самарадорлигини ошириш йўлида ташкил этаётган касбий-ижодий 
фаолияти мазмунини ўзида тўлақонли ифода эта оладиган таълимий 
характердаги дастурдир.
 
 
 
 
Бу турдаги дастурларлар ҳам давлат таълим стандартлари талабларини 
ҳисобга олган ҳолда ўқув фани қурилишининг ўзгача шаклда бўлиши, 
ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнларга нисбатан муаллиф нуқтаи 
назарининг акс этиши билан бошқа ўқув дастурларидан фарқланади. Бу 
турдаги дастурлар тегишли фан соҳаси бўйича фаолият олиб бораётган 
педагог, психолог, методистларнинг ташқи тақризларига эга бўлиши ва 
таълим 
муассасаларининг 
Педагогик 
кенгашлари 
томонидан 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling