Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/141
Sana12.08.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1666527
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   141
Bog'liq
Kreativ-pedagogika-asoslari

Дарслик муайян ўқув фани бўйича таълим мақсади, ўқув дастури ва дидактик 
талабларга мувофиқ белгиланган илмий маълумотларни берувчи манба бўлиб, у 
мазмуни ва тузилишига кўра фан бўйича яратилган ўқув дастурига
мос келади 


125 
муқобил ёрдамчи адабиётлар (ўқув, методив ва ўқув-методик 
қўлланмалар)ни яратиш борасида педагоглар фаоллик кўрсатишмоқда.
Таълим мазмуни ўқув материали даражасида дарсликлар билан бир 
қаторда турли ўқув қўлланмалари: адабиёт ва тарих хрестоматиялари
маълумотномалар, математика, физика, химия бўйича масалалар 
тўпламлари, георафия, биология бўйича атласлар, тил бўйича машқлар 
тўпламлари ва б.да очиб берилади. Ўқув қўлланмалари дарсликнинг баъзи 
томонларини кенгайтиради ва аниқ масалаларни ҳал этиш мақсадига эга 
бўлади (ахборот, машқ қилиш, текшириш)
46

Ўқув ва тарбиявий ишлар дастурларини яратишда маълум тамойиллар 
асосида иш юритилади. Айни вақтда педагогика амалиётида М.Карне 
томонидан асосланган тамойилларга риоя этилмоқда (14-расм): 
“Креативлик ўқув-билиш фаоллиги сифатида ҳам таҳлил этилиши 
мумкин. Бинобарин, баъзи ўқувчилар танқидий, таҳлилий ёки ижодий 
фикрлашни, бошқалар эса аниқ маълумотларга асосланган билимларга эга 
бўлишни афзал кўради, учинчи гуруҳ вакиллари эса табиатан креатив ва 
танқидий фикрлашга мойил бўлади. Шунга асосланган ҳолда ўқитувчилар 
ҳар бир талабанинг қизиқиши, қобилияти, мойиллиги, шунингдек, 
уларнинг ўқув-билиш услубидан келиб чиққан ҳолда” (Томлинсон, 1999) 
46
Педагогика назарияси / ОТМ учун дарслик. Муал.: М.Х.Тохтаходжаева ва б. Проф. 
М.Х.Тохтаходжаеванинг умумий таҳрири остида. – Т.: “Iqtisod-moiya”, 2010. – 136-
140-б. 
14-расм. Таълим дастурларини яратиш тамойиллари 
Тамойиллар 
Педагогларнинг малакасини 
ошириш учун қўшимча 
маблағларни шакллантириш
Индивидуаллаштириш
Педагоглар фаоллигини таъминлаш
Дастурларни яратиш ва уни таълим 
жараёнига татбиқ этиш шахсий 
масъулиятни кучайтириш
Иш жойларида педагогларнинг 
ўқув дастурларини тайёрлаш 
бўйича малакаларини ошириш
Педагогларнинг индивидуал
ва гуруҳли тайёргарлик
даражасини баҳолаш
Дастурдан турли методларнинг ўрин олишига эришиш


126 
таълим дастурларини ишлаб чиқиш, ўқув манбаларини шакллантиришни 
ўз олдиларига мақсад қилиб қўя олишлари керак.
Замонавий шароитда педагогнинг креативлиги яна бир ҳолатда – 
электрон ахборот-таълим ресурслари (ЭАТР)ни яратишда яққол намоён 
бўлмоқда.
ЭАТР босма ўқув-методик мажмуалар каби ўзининг таркиб асосига эга 
бўлади. Ушбу таркибий асос бир нечта элементларни қамраб олади. 
ЭАТРнинг таркибий асоси қуйидаги элементлар
47
дан таркиб топади (15-
расм): 
47
Web технология асосида электрон ахборот таълим ресурсларини яратиш ва уларни 
амалиётга жорий этиш / Муслимов Н.А., Сайфуров Д.М., Усмонбоева М.Ҳ., Тўраев 
А.Б. – Тошкент: “Сано стандарт” нашриёти, 2015. – 6-б. 
ЭАТР – ўқув фан (модул)лари бўйича тизимлилик, изчиллик, ўзаро мувофиқлик 
ва яхлитлик асосида шакллантирилиб, ўқув материалларини тўлиқ ёки қисман 
қамраб олган ҳолда компьютер технологияси ёки Интернет ахборот тармоғида 
махсус (алоҳида) сайтда жойлаштирилган электрон нашрлар мажмуи 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling