Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/141
Sana12.08.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1666527
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   141
Bog'liq
Kreativ-pedagogika-asoslari

Давлат таълим стандартлариумумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва 
олий таълим мазмунига ҳамда сифатига қўйиладиган талабларни 
белгилайдиган меъёрий ҳужжат. 
Ўқув режаси - меъёрий ҳужжат бўлиб, унда ҳар бир ўқув предметининг 
мазмуни очиб берилади ва ўқув йили давомида ўзлаштирилиши зарур
бўлган билим, кўникма ва малакалар ҳажми кўрсатиб берилади
Ўқув дастуримуайян ўқув фани бўйича билим, кўникма ва малакалар 
мазмунини, умумий вақтни муҳим билимларни ўрганилиши бўйича тақсимлаш, 
мавзуларнинг кетма-кетлигини белгилаш ҳамда уларнинг ўрганилиш даражасини 
ёритувчи меъёрий ҳужжат 
Муаллифлик ўқув дастурлари – 1) талабаларнинг эҳтиёж, қизиқиш, хоҳиш-
истакларини инобатга олган ҳолда ўқув модули (фани) доирасида муайян мавзу 
(масала)ни чуқур ўрганиш ёки маълум муаммонинг ечимини топишга 
йўналтирилган ўқув дастури; 2) ўқув дастурларининг бир тури  


124 
тасдиқланиши зарур
45
. Муаллифлик ўқув дастурларини ишлаб чиқишда 
педагог эркин, мустақил равиша ўзининг креативлик лаёқатини тўла 
намоён этиш имкониятига эга. Одатда муаллифлик ўқув дастурларидан 
талабаларнинг эркин танлови бўйича (мажбурий ёки махсус) курслар ташкил 
этишда, тўгараклар, илмий жамиятлар, “Фан клублари”, техник ва бадиий 
ижодиёт марказлари фаолиятида самарали қўлланилади.
Қолаверса, ўқув фанининг мазмунини шакллантиришда ҳар бир педагог 
15 фоиз миқдорда ижодий ёндашган ҳола унга ўзгартириш киритиш 
имкониятига эга. Бинобарин, ўқув дастурларининг инновацион, креатив 
характер касб этиши талабаларда таълим олишга қизиқишни кучайтиради, 
уларнинг ўқув-билиш фаолиятининг фаоллашувини таъминлайди.
Таълим 
мазмуни 
ва 
ўқув 
дастурлари 
ўқув 
адабиётларида 
лойиҳалаштирилади. Бундай адабиётлар сирасига дарсликлар ва ўқув 
қўлланмалари киради. 
Ўқув адабиётлари орасида дарслик алоҳида ўрин тутади.
Ўқув дастурлари асосида яратилган дарсликлар мақсадга мувофиқ 
ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлиги томонидан барча академик 
лицей ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари (университет, 
академия)лар учун тавсия этилади. Ғоявий ва методик жиҳатдан мукаммал 
бўлган дарслик таълим мазмунига қўйиладиган барча талабларга жавоб 
бера олиши, талабаларнинг эҳтиёжларини қондира олиши, қизиқишини 
ошириши, билим, кўникма ва малакаларини бойитиши зарур. Дарсликда 
баён этилаётган ўқув ахборотлари лўнда, тушунарли ва визуал бўлиши, 
талабаларнинг эстетик эҳтиёжларига мос келиши керак. 
Дарслик барқарор, пухта асосланган таркибий тузилмага эга бўлиши 
лозим. Моҳиятан дарслик барқарорлигига кўра мустаҳкам асосга эга
мобиллигига кўра асосий тузилмага даҳл этмаган ҳолда янги билимларни 
тезликда киритиш имкониятини намоён этади. Уларга қўйиладиган 
талаблар турлича бўлса-да, улар орасида умумий хусусиятга эга талаблар 
кўп. Етакчи хорижий мамлакатларда муқобил дарсликларнинг нашр 
этилишига алоҳида эътибор қаратилади. Бунинг боиси педагог ва 
талабаларга улар орасидан ўзлари учун энг мақбул, амалий аҳамиятга эга 
бўлганларини танлаб олиш имконият яратишдир. Республикамизда, 
муқобил дарсликларни яратишда фаоллик бир қадар суст бўлгани ҳолда 
45
Педагогика: 1000 та саволга 1000 та жавоб / Методик қўлл. У.И.Иноятов, 
Н.А.Муслимов, М.Усмонбоева, Д.Иноғомова. – Т.: Низомий номидаги ТДПУ, 2012. 
– 193 б.

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling