Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Тингловчиларга тавсия этиладиган манбалар


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/141
Sana12.08.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1666527
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   141
Bog'liq
Kreativ-pedagogika-asoslari

Тингловчиларга тавсия этиладиган манбалар: 
“Педагогика” ва “Психология”га оид адабиётлар. 
Тингловчилар учун кўрсатмалар: 
1. Кейс моҳиятини етарлича англаб олинг. 
2. Берилган манбаларга таянган ҳолда муаммонинг ечимини топишга 
хизмат қилувчи омилларни аниқланг. 
3. Аниқланган омиллар орасидан муаммога барчасидан кўпроқ 
даҳлдор бўлган омил (ёки иккита омил)ни ажратинг. 
4. Ана шу омиллар асосида ечимни асослашга уринг. 


178 
Кейсни ечиш жараёни: 
1. Талабалар кейс моҳиятини у билан икки-уч марта танишиш орқали, 
шериги 
(жуфтликда), 
гуруҳдошлари 
(кичик 
гуруҳларда) 
ёки 
жамоадошлари (жамоада) билан муҳокама қилган ҳолда етарлича англаб 
олади. 
2. Талаба шериги (жуфтликда), гуруҳдошлари (кичик гуруҳларда) ёки 
жамоадошлари (жамоада) билан муҳокама қилган ҳолда муаммонинг 
ечимини топишга хизмат қилувчи омилларни аниқлайди. 
3. Талаба (жуфтлик, кичик гуруҳ, жамоа) аниқланган омиллар 
орасидан муаммога барчасидан кўпроқ даҳлдор бўлган омил (ёки иккита 
омил)ни ажратиб олади. 
4. Талаба (жуфтлик, кичик гуруҳ, жамоа) ечимни ажратиб олинган 
омил (иккита омил) асосида баён этади. 
5. Ечим индивидуал, кичик гуруҳлар ёки жамоа иштирокида муҳокама 
қилинади. 
Ўқитувчининг ечими 
Ҳар бир шахс ижтимоий, хусусан, микромуҳитда шаклланади ва 
ривожланади. Болалар ўз тенгдошлари билан мулоқот қилиш, ўқиш, 
ўйнаш, беллашиш, бахслашиш эҳтиёжига эга. Улар тенгдошлари билан 
бўладиган муносабатларда ўзидаги камчилик ва нуқсонларни сезади, 
уларни бартараф этиш ҳақида ўйлаб кўради. Тенгдошларининг таъсири 
билан меҳнатга муносабатлари шаклланади. Ўсмирлар эса деярли барча 
ҳаётий вазиятларда тенгдошларидан намуна олишга интилишади. Ўзлари 
мансуб бўлган муҳитда лидер бўлишга ҳаракат қилади. Шу сабабли 
Нодирнинг дадаси ноҳақ. 
Дадаси Нодирни китоб ўқишга ўртоқларини ҳақорат қилмаган ҳолда 
ундаши зарур эди. Қолаверса, дадаси ўғлининг ўртоқлари кимлар 
эканлигини билишга интилмагани ҳолда улар ҳақида нотўғри хулоса 
чиқарди.
Энг тўғри йўл Нодирга кўчага чиқиши учун рухсат бериш, бироқ, узоқ 
қолиб кетмаслигини эслатиб қўйиш, у қайтиб келганидан кейин эса 
ўртоқлари кимлар эканлигини, вақтини тенгдошлари билан бўладиган 
муносабатларга ҳам сарфлаши мумкинлигини, аммо, кўпроқ вақтини 
тежашга эътибор қаратиши зарурлигини тушунтириши лозим.
7-кейс. Биринчи синфда ўқиётган Дилшод шеърни ифодали ўқиб 
бергани учун “беш” баҳо олди. Ўқитувчи уни бунинг учун мақтади. 
Дилшод уйга қайтгач, шошганича, бу хабарни ойисига айтди. У, ҳатто, ўзи 
ёд олган шеърни ойисига ҳам ўқиб бермоқчи бўлди. Аммо, ойиси 


179 
Дилшоднинг хабарини совуққонлик билан тинглади ва ўғлига қайрилаб 
ҳам қарамасдан деди: 
- Беш олдингми? Жуда соз, баракалла, - энди овқат тайёрлашимга 
халақит бермагин-да, ўйнаб кел!
Дилшод тушлик ҳам қилмай кўчага чиқиб кетди.
Саволлар: 
1. Вазиятни қандай баҳолайсиз? 
2. Дилшоднинг онаси тарбиянинг қайси тамойилларига зид иш қилди? 
3. Шу каби вазиятлар Дилшоднинг тарбиясига қандай таъсир 
ўтказади.

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling