Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази
Download 2.63 Mb. Pdf ko'rish
|
Kreativ-pedagogika-asoslari
Креативлик (лот., инг. “create ” – яратиш, “creative” – яратувчи, ижодкор) –
индивиднинг янги ғояларни ишлаб чиқаришга тайёрликни тавсифловчи ва мустақил омил сифатида иқтидорлиликнинг таркибига кирувчи ижодий қобилияти 22 фаоллик, тезкор фикрлаш, ўзига хос (оргинал)лик ва такомиллашганлик каби мезонлар бўйича баҳолаш имкониятини яратади. Ўқувчи томонидан тавсия этилган саволларга бериладиган жавоблар айнан мана шу тўртта мезонни қанотлантириши лозим 3 . Э.П.Торренс фикрича, “креативлик” 4 тушунчаси негизида қуйидаги ёритилади: Креатив фикрлаш ҳар бир ижтимоий соҳада яққол акс этиши мумкин 5 . Ўқитувчининг ижодкорлиги эса у томонидан ташкил этилаиган касбий фаолиятни ташкил этишга ижодий (креатив) ёндашувида акс этади. Сўнгги йилларда ушбу ҳолат “педагогик креативлик” тушунчаси билан ифодаланмоқда. “Креатив педагогика” қуйидаги икки ҳолатни кафолатлай олиши зарур: 1) ўқитувчилар томонидан ўқув фанларини паст ўзлаштираётган ва уларини ўрганишни зерикарли деб ҳисоблаётган талабалар эътиборларини фан асосларини ўзлаштиришга жалб этиш; 2) ўқитувчиларга талабаларда креатив фикрлаш ва ижодий фаолият натижаларини рағбатлантиришга хизмат қиладиган стратегия ва воситаларни тавсия этиш қилиш орқали аудиторияда улардан самарали фойдаланишлари учун имконият яратиш. Педагогнинг креативлик сифатларига эга бўлмаслиги туфайли талабалар ҳам қизиқарли ва ажойиб ғояларга эга бўлсалар-да, бироқ, уларни ифодалашда сусткашликка йўл қўяди. Бунинг сабабли таълим жараёнида қўлланилаётган методлар талабаларда эркин, мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилмаслиги билан белгиланади. Муаллиф томонидан тавсия қилинган 3 Ўша асар, 4-5-бетлар. 4 Башина Т.Ф., Ильин Е.П. Психология творчества, креативности, одаренности. – CПб.: Питер, 2009. – с. 5 Drapeau Patti. Sparking student creativity (practical ways to promote innovative thinking and problem soving). – Alexandria – Virginia, USA: ASCD, 2014. – p. 4. - муаммони ёки илмий фаразларни илгари суриш; - фаразни текшириш ва ўзгартириш; - қарор натижаларини шакллантириш асосида муаммони аниқлаш; - муаммо ечимини топишда билим ва амалий ҳаракатларнинг ўзаро қарама-қаршилигига нисбатан таъсирчанлик Download 2.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling