Ташкилотчилик малакалари:
- талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини бошқариш;
- талабаларда илмий билимларни ўзлаштириш кўникма, малакаларини
шакллантириш;
- дарс жараёнида вақтни тўғри тақсимлаш ва режани самарали бажариш;
- талабалар билан индивидуал ишларни ташкил этиш;
- гуруҳ жамоаси билан жамоавий ёки гуруҳли ишларни олиб бориш;
- талабаларда таълим муассасаси ички тартиб-қоидаларига риоя этиш
кўникмаларини шакллантириш;
- талабаларга ўқув ва ижтимоий топшириқларни бериш;
- ўқувчиларнинг диққатини бошқариш;
- талабалар ўртасида баҳс-мунозара ташкил этиш ва уни бошқариш;
- дарсларда ўйин технологияларидан фойдаланиш;
- талабаларнинг ўқув фаолликларини ошириш, уларнинг мустақиллигини
таъминлаш;
- кичик гуруҳларни шакллантириш асосида топшириқлар бажарилишини
таъминлаш;
- талабалар билан ҳамкорликда тарбиявий ишлар рўйхатини ишлаб чиқиш
Изчилликни таъминловчи (процесссуал) малакалар:
- ўқув материали мазмунини баён қилишда нутқий изчилликни таъминлаш;
- оғзаки ва ёзма нутқни баён қилишда ўзаро изчилликни қарор топтириш;
- талабаларнинг мавжуд билимлари билан янги ўзлаштириладиган билимлар
ўртасида муайян изчилликни юзага келтириш;
- талабаларнинг мавжуд ҳаётий қарашларини янги ғоялар билан бойитиш;
- дарсда ва дарсдан ташқари тарбиявий ишлаарда талабаларни фаол фаолиятга
ундовчи методлардан фойдаланишда муайян изчилликка эришиш;
- талабалар БКМ даражасининг ДТС талабларига мувофиқ келишида маълум
изчилликка эришиш;
- гуруҳ жамоасининг ижтимоий-психологик ҳолатини ўрганиш методларидан
фойдаланишда педагогик фаолият изчиллигини таъминлаш;
- талабаларнинг тарбияланганлик ва ривожланганлик даражасини баҳолашда
доимий изчилликка эришиш
43
Do'stlaringiz bilan baham: |